Сурхондарё
Сурхондарёда сайт очиб, унга ахлоқсиз материалларни жойлаган йигит жаримага тортилди
2017 йил 14 декабрда Сурхондарё вилояти Узун Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган очиқ сайёр судда интернет орқали уруш ва беҳаёликни тарғиб қилувчи фото-видео материалларни эълон қилиш мавзусидаги ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди.
Ўз дўстини деярли 53 млн сўмга «ухлатган» сурхондарёлик ушланди
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот боситалари билан алоқалар бошқармаси.
Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида уч нафар йўловчи вафот этди
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 19 август куни Денов туманида яшаган А.Ю. ўзининг бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини M-39 «Олмаота—Бишкек—Тошкент—Термиз» йўлининг 1334-километрида ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Э.Т. бошқарувидаги КаМАЗ-53212 русумли юк автомашинасини орқа томонига бориб урилган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Видео: Сурхондарёдаги икки севишган ёш нима учун ўзини поезд остига ташлади?
Олдинроқ Cурхондарё вилоятида икки севишганнинг ўзларини поезд тагига ташлаганлари ҳақида хабар бергандик. «Ёшлар» телеканалининг «Янги Давр» информацион дастурида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида юз берган фожиали ҳодиса ҳақида репортаж берилди.
Махсус чуқурда наша етиштираётган “уддабурон” қўлга тушди
Бу сафар ички ишлар идораси ходимлари Денов туманидаги “Меҳнатобод” маҳалласида заҳри қотил парвариши билан боғлиқ иккита “ғаройиб” ҳолатни аниқлади.
Сурхондарёда фирибгар ташкилот раҳбарлигини пеш қилиб, 5,6 млн сўмлик меваларни олиб кетди
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида яшовчи Ф.О. исмли аёл 6 август куни фирибгарликка дуч келгани юзасидан ИИБга мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Сурхондарёда қалбаки диплом сотувчиси қўлга олинди — у дипломни қанчага пулламоқчи эди?
2018 йилнинг 10 август куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига Сариосиё туманида яшовчи фуқаро К.Р. аризаси юзасидан Сурхондарё вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси «Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинма»си ходимлари томонидан Сариосиё тумани Шарғун шаҳарида жойлашган «Сардорбек» тўйхонасида тезкор тадбир ўтказилган.
Cурхондарёда икки ошиқ ўзларини поезд остига ташлади
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан ўтадиган поезд остига 17 яшар қиз ва 20 яшар йигит ўзларини бирга ташлаб ҳалок этди.
Бунисига нима дейсиз? Деновда келин қайнонасини дўппослади
Қайнонанинг хизматини қилиб, дуосини олиш ўрнига уни уриб, кўнглини ранжитган келиннинг ота-онаси, фарзандлари энди маҳаллада қандай бош кўтариб юради?
Сурхондарёда каналда чўкиб кетган йигитнинг жасади 4-куни топилди
Аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидан оқиб ўтувчи Ҳазарбоғ каналида 19 ёшли йигит чўкиб кетгани тўғрисида хабар берган эдик.
Термизда 30 ешли “ҳожатбарор” қўлга тушди!
Термиз шаҳридаги "Боғишамол" маҳалласида яшовчи ўттиз ёшдаги Жўлли Ўтмасов (исм-шарифлар ўзгартирилган) 19 ёшдаги Вали Сориевни Термиз давлат университетининг жисмоний маданият факультетига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлади. Яқин танишлари орқали ижодий имтиҳонлардан яхши баҳолар олиб беришни ваъда қилади.