Сурхондарё вилоятида ўтказилаётган “Қорадори – 2018” тадбирларида айрим кимсалар томорқасида наша гиёҳванд моддасини етиштираётганида қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик. Бу сафар ички ишлар идораси ходимлари Денов туманидаги “Меҳнатобод” маҳалласида заҳри қотил парвариши билан боғлиқ иккита “ғаройиб” ҳолатни аниқлади.
Зийрак ҳуқуқ посбонлари маҳалладаги Э. Жовлиев (исм-шарифлар ўзгартирилди) хонадонига келганида унинг томорқасида ям-яшил бўлиб турган сабзи экинлари эътиборини тортди. Улар не кўз билан кўрсинки, бу шахс сабзи қатор ораларига 18 туп наша ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётган экан. Бундан ташқари, ошхонаси кўздан кечирилганда марихуана гиёҳвандлик моддаси сақланаётгани аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди. Шу маҳаллада яшовчи эллик ёшдаги С. Қултўраев гиёҳванд модда етиштириш учун анча меҳнат қилган кўринади. У томорқасидаги анор дарахтлари орасида 11 махсус чуқур ковлаб, заҳри қотил етиштирмоқчи бўлади. Шу мақсадда 27 туп наша ўсимлигини экиб, парваришлай бошлайди. Афсуски, томорқадаги чуқурларда ўсаётган бу ўсимликни ҳам ички ишлар идораси ходимлари илғаб қолди.
Қонунларимизда экиш тақиқланган мазкур ўсимликлар холислар иштирокида расмийлаштирилиб, оғу етиштириш билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.