АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойда Владимир Путинни “дўстим” деб атаганидан сўнг Украина президенти Зеленский бунга кескин муносабат билдирди. Зеленский Россия раҳбарини “Украина учун душман” деб атаб, бундай муносабат Путинга босимни сусайтиришини таъкидлади.
"Президент Трамп Путинни қандай аташни ўзи ҳал қилади. Албатта, биз учун у душман. Албатта, биз учун у одамларнинг ҳаётига зомин бўлаётган шахс. Ўйлайманки, дунёдаги аксарият одамлар ҳам уни шундай деб ҳисоблайди. Чунки у одамларни ўлдирмоқда. Қолаверса, у ҳар куни, ҳар кеча одамларни ўлдирмоқда", — деди Украина етакчиси.
Володимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин нафақат ҳарбийлар, балки тинч аҳоли вакилларининг ҳам ўлимига сабаб бўлаётганини таъкидлади.
"Россия жорий йилда Украинага қарши қарийб беш йил аввал бошлаган уруши давомида жанг майдонида муваффақиятга эриша олмаган. Россиянинг босқинчи қўшинлари иккита ҳужум операциясини ҳам муваффақиятсиз якунлаган. Айнан шунинг учун улар тинч аҳолини ўлдиришга, энергетикамизга, муҳим инфратузилма объектларига, барча кўприклар ва темирйўл станцияларига оммавий ҳужумлар уюштиришга қарор қилди. Бундан ташқари, мактаблар ва черковлар ҳам нишонга олинмоқда", — деди Украина президенти.
Зеленскийнинг таъкидлашича, айнан шу сабабли Путинни “ҳамкасб”, “дўст” ёки шунга ўхшаш сўзлар билан аташ унинг ўз ҳаракатлари учун жавобгарлик ҳис қилишини сусайтиради.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.