Франция президенти Эммануэль Макрон сўнгги 24 соат ичида Европанинг тўртта давлатида содир бўлган ҳодисалардан сўнг Россиянинг «янги тажовузкорлиги» ҳақида баёнот берди.
Унинг таъкидлашича, Москва Европа ҳудудида агрессив фаолият олиб бормоқда. Бу эса Россиянинг халқаро майдондаги яккаланишини янада кучайтириши ва Европа давлатларининг бирдамлигини мустаҳкамлаши мумкин.
Польша: мамлакат ҳукуматининг маълум қилишича, жануби-шарқий ҳудудга Россиянинг иккита ракетаси ва дрони тушган.
Молдова: президент Майя Санду Россия дронлари мамлакат ҳаво ҳудудини бир неча бор бузганини маълум қилган.
Дания: Украина-америкалик рэпер Kyivstonerга нисбатан суиқасд уриниши барбод қилингани учун расмий Копенгаген Россияни жавобгар деб ҳисоблаган.
Эстония: мамлакат расмийлари дронлар ишлаб чиқарувчи корхонага ўт қўйиш режасининг олдини олган. Ҳужумни ташкил этишда Россия ҳарбий разведкаси — ГРУ гумон қилинмоқда. Ҳодисадан сўнг Таллин Россия билан чегара орқали автомобиль транзитини чеклашга қарор қилган.
Макрон Польша билан бирдамлигини билдириб, Дания ва Эстонияни ҳам қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Унинг фикрича, Россия Украинага қарши урушни давом эттириш ва бошқа Европа давлатлари ҳудудида фаолият олиб бориш орқали «масъулиятсиз таваккалчилик»ка қўл урмоқда.
Шу билан бирга, Макрон мазкур ҳодисалар рўйхатида Россиянинг Украинага қарши оммавий зарбаларини тилга олмаган.
Жума куни кечқурун Россия қўшинлари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг туғилган шаҳри — Кривой Рогга баллистик ракеталар билан ҳужум қилган. Украина расмийлари маълумотига кўра, камида икки киши, жумладан, етти ёшли бола ҳалок бўлган, қарийб 30 киши жароҳатланган.
Бундан ташқари, жумага ўтар кечаси Россия Украина ҳудудига юзлаб ракета ва учувчисиз учиш аппаратларини йўллаган.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.