Сурхондарё

Таркибида гиёҳванд моддаси бор дори сотувчилар ушланди

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Ўрикзор маҳалласида яшовчи Сўпиев Панжибой мижозга 20 дона “Трамадол” психотроп моддасини 60 минг сўмга сотаётганида ушланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.

Сурхондарёда эр-хотиннинг жанжали аянчли тугади

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи А.Ҳ. уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи О.У.нинг бош ва бел қисмларига темир бўлаги билан уриб жароҳат етказган.

Сурхондарёда шифокорнинг бир бармоқ ишораси бир миллион сўмми?

А.Ҳамидов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг (РШТЁИМ) Сурхондарё вилоят филиалида жарроҳ бўлиб ишларди. У манфаат кўриш мақсадида ўзининг хизмат вазифасига кирадиган муайян ишни бажариш ёки хизмат кўрсатиш эвазига товламачилик йўли билан ҳақ талаб қилиб, оқибатда ҳам­касб­лари олдида боши эгилди.

Сурхондарёдаги меҳмонхонада ёнғин чиқди

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида шу йилнинг 4 декабрь куни “Янги шаҳар” МФЙ ҳудудида жойлашган “Турон” меҳмонхонасида электр чироғи ўчиб қайта ёниши оқибатида меҳмонхонанинг ертўласида турган газ баллонидан сизиб чиқиб, тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Деновдаги жанжал бир кишининг ўлими билан тугади

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи А.Ё. 29 ноябрь куни «Янгихазарбоғ» маҳалласида шу маҳаллада яшовчи Ш.Э. билан жанжаллашган.

Канадага ишга жўнатишни “ваъда” қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Абдураҳмон Жомий маҳалласида яшовчи Самандар Раҳимов (исм-шарифлар ўзгартирилди) 2016 йилнинг дастлабки ойида мумайгина даромад топишнинг турли йўлларини чўтлаб кўради. 

Термизда 1919 йил суратга олинган овозсиз фильм намойиш этилди

Термиз шаҳридаги Санъат саройида Маданият вазирлиги ва Германиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида немис режиссёри Эрнст Луюбичнинг 1919 йилда суратга олинган “Қўғирчоқ” овозсиз фильми намойиш этилди. 

Сурхондарёда мижозларни чув тушираётган банк ходими ушланди

Сурхондарё вилоятидаги тижорат банкларидан бирида кредит бўлими мутахассиси бўлиб ишлаётган Санжар Нуриев Музработ тумани Ат-Термизий маҳалласида яшовчи Ашур Чориевга ўзини банкнинг кредит бўлими бошлиғи сифатида таништириб, унга “Нексия-3” русумли автомашина сотиб олиши учун қисқа вақтда автокредит расмийлаштириб беришни қуюқ ваъда қилади.

Термизда кам таъминланган фуқародан пора талаб қилган ҳокимлик мутахассиси ҳибсга олинди

25 ноябрь куни Термиз туман ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, коммуникация ва қурилиш бўйича бош мутахассиси Баҳодир Рустамов (исм-фамилияси ўзгартирилган) кам таъминланган фуқаро Муҳаббат Ақиевадан (исм-фамилияси ўзгартирилган) янги уй олиш учун рўйхатга қўйиш эвазига 300 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида қўлга олинди.

Сирдарё ва Сурхондарёда ўғрилар қўлга тушди

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида 2016 йил 16 декабрь куни А.Ф.га нисбатан содир этилган ўғирлик жинояти учун “Пахтакор” МФЙда яшовчи О.Т. аниқланиб ушланди. Тергов давом этмоқда.

Сурхондарёда ноқонуний қурол ва ўқлар олиб қўйилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Шеробод туманида спорт қуроли ва унинг ўн тўрт дона ўқини ушлаб қолди.

Зулфия мукофотида коррупция: Сурхондарёда пора сўраган аёл қўлга олинди

Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг Термиз шаҳар босқичида номзодни вилоят босқичига ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган шахс пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Turon 24».