Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Шеробод туманида спорт қуроли ва унинг ўн тўрт дона ўқини ушлаб қолди.
ЎзАнинг ёзишича, холислар иштирокида фуқаро Ш.Я га тегишли “Волга” русумли автомашина кўздан кечирилганда енгил машинанинг орқа юк хонасидаги метан газ баллони ортига яширилган бир дона “Байкал” спорт қуроли ва ўн тўрт дона ўқ борлиги аниқланди. Қурол ва ўқлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, вақтинча сақловга олинди.
– Вилоят ҳудудида ўқ-отар қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши зарур чоралар кўрилмоқда, – дейди вилоят божхона бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи инспектори Шоҳрўз Ўралов. – Чунки, мамлакатимизда ўқ отар ов, спорт қуроллари ҳамда ўқ-дорилари сотиб олиниши, олиб юрилиши ва фойдаланилиши, шунингдек, юртимиз ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш ички ишлар органи рухсатномаси асосида амалга оширилиши қатьий белгилаб қўйилган. Шунга мувофиқ, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ҳам тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.