Сурхондарё

Тадбиркорнинг филъмбоп фаолияти...

Қашқадарё вилоятининг олис Деҳқонободида хайрли ишга қўл урган пойтахтлик тадбиркор хонавайрон этилмоқда. Унинг мурожаатига маҳаллий мутасаддилар етарлича эътибор қаратмаётир.

Сурхордарёда фожиа: аёл ва 15 ёшли йигит ҳалок бўлди

2019 йил 8 август куни соат 18:30ларда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани Янгиобод маҳалласида яшаган 44 ёшли Н.Б. исмли аёл бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинасини Шеробод тумани Гулистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Бойсун-Шеробод” йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашинанинг олд ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида бошқарувни эплай олмай дастлаб йўлни ўнг томонидаги бетон тўсиққа, сўнгра йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган.

Ғалати қилиқлар: сурхондарёлик аёл университет ректорини "иссиқ-совуқ" қилди(ми)? (видео)

"Сурхонча сеҳру жоду: ТерДУ ректори кабинетида ўтирган пайти "иссиқ-совуқ" қилинди. Ректор кабинети эшиги остида сеҳр жоду қилган аёл назорат камерасига тушди"

Сурхондарё ҳокими одамларни кўчаларни тозалаш учун мажбурий сафарбар этмоқда (ФОТО)

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов 2 августдаги топшириқ хати билан ташкилот раҳбарлари ва ходимларини бегона ўтлардан тозалаш, гул экиш ва суғориш ишлари учун мажбурий сафарбар этмоқда. Бу ҳақда Хушнуд Худойбердиев маълум қилган.

Сурхондарёда маҳалладошлар жанжали ўлим билан тугади

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Н. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қидирувда бўлган отадан 6 йиллик алиментлар ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2013 йил 25 февралдаги буйруғига асосан Қизириқ туманида яшовчи Ш.Хасановдан  бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Тошкентда йўқолиб қолгани сурхондарёлик 19 яшар қиз соғ-омон ҳолда топилди

Тошкентда йўқолиб қолгани ҳақида хабар берилган сурхондарёлик 19 яшар Зулхумор Нарзуллаева Миробод туманида, танишларининг уйида соғ-омон ҳолда топилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Сурхондарёлик 19 яшар қиз Тошкентда бедарак йўқолди

Telegram мессенжерида бедарак йўқолган 19 яшар Зулхумор Нарзуллаева ҳақида хабарлар тарқалди.

500 доллар эвазига ҳарбийга ишга жойлаштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Гулистон маҳалласида яшовчи Тоғай Аллаев (исм-шарифлар ўзгартирилган) жорий йил январь ойида Қизириқ тумани Тинчлик маҳалласида яшайдиган Чори Қўйлиевнинг ўғли Соҳиб Қўйлиевни Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмлардан бирига шартнома асосидаги хизматга жойлаштириб беришни ваъда қилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Сурхондарёлик аёл ўз отасини пичоқлади

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Термизда фоҳишаликка келган аёллар қўшни давлат фуқаросини тунаб кетишди

 15 июль куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида яшовчи 52 ёшли фуқаро уйида фоҳишалик учун қўшмачилик қилган.

Сурхондарёлик аёл МИБ ходимини калтаклади (фото)

Жойларда тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилишига қарамасдан истеъмолчилар орасида электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслик, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, ҳаттоки хизмат вазифани бажариб келаётган давлат инспекторларига қаршилик кўрсатиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.