Сурхондарё

Сурхондарёда қизларга тегажоғлик қилиб, куч ишлатган йигитларнинг қисмати фожиали тугади

Жорий йилнинг 3 июль куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшовчилар 29 ёшли С.Х. исмли аёл 17 ёшли қиз жиянлари Н.А., Н.Ш.,  15 ёшли С.Ш.лар ва таниши 24 ёшли И.О.лар билан бирга Хайробод маҳалласида яшовчи қариндошининг уйига бораётган вақтларида 23 ёшли М.И., 19 ёшли О.Т. ҳамда 22 ёшли И.М.лар уларнинг йўлларини тўсиб, ҳеч бир сабабсиз ҳақоратлаб, яшаш манзилига етиб келгунига қадар уларни таъқиб қилганлар.

Дамасчилар норозилигидан сўнг Адлия вазирлиги Термиз ҳокимининг қарорини бекор қилди

Термиз адлия бўлими шаҳар ҳокимлигига “Дамас” русумли автомашиналарга Термиз шаҳри ичида йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланиш тақиқини бекор қилиш тақдимномасини киритди. Адлия вазирлигининг айтишича, ҳокимият норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган тартибига риоя қилмаган.

Сурхондарёдаги жиноят: мактаб директорининг 71 миллион сўми ўғирланди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Дехиболо маҳалласида яшовчи мактаб директори Сафарали Омоновнинг (исм-шарифлар ўзгартирилди) уйига ўғри тушди. 

Сурхондарёда МИБ ходими дарёда чўкаётган болани қутқариб қолди

Мажбурий ижро бюроси Бойсун тумани бўлими давлат инспектори Отабек Алиқулов 29 июнь куни Кўрган дарёсига бехосдан тушиб кетган бола ҳаётини сақлаб қолди.

Сурхондарёлик ака-укалар фожиа қурбони бўлди

Ўзбекистон  Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, шунингдек “Кобальт” автомашинаси ҳайдовчиси, К.Ҳ жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Холат юзасидан дастлабки тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

41 ёшли эркакни ўлдириб кетган сурхондарёлик қидирилмоқда

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 27 июнь куни соат 22.30ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қизилжар маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, пиёда Ўрикзор маҳалласида яшаган 41 ёшли Рустам Валиевни уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган.

"Баҳосини қўйиб бер": мактаб директори ва ўқитувчи ўртасида можаро юзага келди

Маҳаллий ОАВда Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 75-ўрта мактабда юз берган ҳолат юзасидан хабар қилинди.

Сурхондарёда эркаклар собиқ аёл ўқитувчиларини нега урганлиги маълум бўлди

ИИВ ижтимоий тармоқларда Узун туманида пенсия ёшидаги ўқитувчи собиқ ўқувчилари томонидан калтаклангани ҳақида тарқаган хабарни ўрганди.

Сурхондарёда мактабга фаррош бўлиб ишга кириш 400 доллар?!

ИИБ ходимлари умумтаълим мактаби директорини фаррошлик вазифасига ишга қабул қилиш эвазига 400 доллар олаётган пайтида қўлга олишди.

Туҳмат билан қамалган сурхондарёлик фермер турмада вафот этди. Кейинчи...

Сурхондарёлик (Узун тумани) фермер Азамат Ҳасановдан 2008 йилда «қўлбола қорадорифуруш» ясалиб, 16 йилга «кесил»ди. Унга озодликка чиқиш насиб этмади, маҳкумликнинг олтинчи йилида, 62 ёшида турмада вафот этди.

Андижон ва Термиз аэропортлари нима сабабдан ёпилгани маълум бўлди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” нима сабабдан бугунги кунда Андижон ва Термиз аэропортлари ишламаётганини хабар қилишди, Sputnik мухбири хабарига асосан.  

Суриядан қайтарилган суриялик аёлга 2 хонали уй берилди (фото)

Суриядан қайтарилган сурхондарёлик 3 нафар аёлнинг 2 нафарига ҳозирда тиббий, психологик ва социологик ёрдам кўрсатилмоқда, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.