Сурхондарёда маҳалладошлар жанжали ўлим билан тугади

Сурхондарёда маҳалладошлар жанжали ўлим билан тугади

2019 йил 30 июль куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи 29 ёшли А.Н. маст ҳолда “Боғбонлар юрти” маҳалласида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши 31 ёшли Ф.Ш.нинг юзига қўли билан урган вақтида Ф.Ш. боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада Ф.Ш. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 1 август куни вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Н. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!