Қорақалпоғистон Республикаси

101 ёшли момога “Шуҳрат” медали топширилди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан бир гуруҳ 100 ёшдан ошган ватандошларимиз “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Қорақалпоқ халқ ёзувчиси Тулепберген Каипбергенов ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди

"Қора уйдан кенг дунёга" деб номланган картина "Қорақалпоқфильм" томонидан Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган.

Қорақалпоғистонда ИИБ ходимлари фуқарони калтаклагани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Юсупов Жасурбек Махсетович укаси Реймов Жўрабек Махсетовични Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари томонидан тан-жароҳат етказилганлиги сабабли ИИБ ходимларига чора кўришни сўраган муражаати тарқалган.

Қўнғирот туманида бир гуруҳ эркаклар иштирокида муштлашув юзага келди (ВИДЕО)

Бугун ижтимий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида бир гуруҳ эркаклар иштирокида муштлашув содир бўлгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Қорақалпоғистонда ИИБ ходимлари ёш тадбиркорни калтаклагани ростми?

Фуқаро У.Н. ИИБ биносидан чиқиб, Амударё тумани ИИБ профилактика инспекторлари Ж.Атаниязов ва А.Нагиметовлар уни ҳақоратлаб тан-жароҳати етказганлиги тўғрисида шикоят қилган.

Мўйноқда оммавий муштлашув рўй берди

Ижтимоий тармоқларда Мўйноқда оммавий муштлашув рўй бергани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Қорақалпоғистонда ИИБ ходимлари олиб кетганидан кейин вафот этган эркакнинг танасида жароҳат излари топилди. Жиноят иши қўзғатилди

Аввал ижтимоий тармоқларда «Тахиатош туманида яшовчи фуқаро Б.Даулетмуратовнинг ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилиб, калтаклангани ва унинг натижасида вафот этганлиги» бўйича тарқалган хабар юзасидан қўшимча маълумот берилди.

Қорақалпоғистонда поезд вагони ёниб кетди

Ёнғин қолган иккита вагонга ўтиб келмаслиги учун улар зудлик билан ёниб турган вагондан узилган.

Нукуслик ота фарзандига алимент ўрнига ўз уйини берди

Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг 13.06.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор И.Маткаримовдан ундирувчи А.Тажимуратованинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Автоматлаштирилган рўйхатга олиш маркази очилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида 102 автоматлаштирилган рўйхатга олиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистонда ҳам реклама монитори ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Расмий хабар: Қорақалпоғистонда фуқаро ИИБ ходими томонидан дўппосланганмиди?

Ижтимоий тармоқларида "Тахиатош туманида ички ишлар органи ходими фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди" сарлавҳаси билан тарқалган хабарлар бўйича маълумот берилди.