Автоматлаштирилган рўйхатга олиш маркази очилди

Автоматлаштирилган рўйхатга олиш маркази очилди

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари А.Давлетов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор А.Икрамов ва бошқалар мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, ҳар қандай жиноят ва қонунбузарликка қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.


Ички ишлар органларининг фаолиятини такомиллаштириш, тизимда замонавий техника ва технологияларни жорий қилиш, халқчил ва очиқ, мобиль ва ихчам тузилмаларни шакллантириш, соҳа ходимларининг маънавий қиёфаси, жамиятимиздаги обрў-эътиборини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳада марказлашган 102 автоматлаштирилган ахборот тизимининг йўлга қуйилиши ҳам ана шу ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва қонунбузарликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларни янги, юксак босқичга кўтаришга хизмат қилади.


Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизматининг ӮзА мухбирига маълум қилишича, 102 марказлашган тизим бўлиб, фуқароларнинг мурожаатларини, воқеа ҳодисалар ҳақидаги қўнғироқларини қабул қилади ва бунга тезкорлик билан муносабат билдиради. Бу ерда энг сўнгги инновацион техника ва технологиялар жорий қилиниб, бунда алоқа воситаларидан тортиб, ҳудудларни назорат қилиш учун махсус кузатув камераларигача мана шу жойда назоратга олинади. Тизимга навбатчи операторлар бириктирилган бўлиб, аҳоли мурожаатларини куну-тун қабул қилиб, уларга муносиб тарзда жавоб қайтаради. Шу орқали Оролбӯйи ҳудудида криминоген вазиятлар барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш имконини беради.

Тадбир иштирокчилари тизимнинг фаолияти билан яқиндан таништирилиб, унинг қулайликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!