Қорақалпоғистонда ҳам реклама монитори ёниб кетди
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида реклама монитори ёниб кетди, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 23 июль куни кеч соат 21:00 да Беруний тумани Халқлар дўстлиги кўчаси чорраҳасида жойлашган электрон реклама қурилмасида ёнғин юзага келганлиги ҳақида туман ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув техникалари ёрдамида соат 21:07 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Хабарда қўшимча қилинишича, Беруний тумани Халқлар дўстлиги кўчасида 2 та электрон реклама қурилмасига катта монитор ўрнатилган бўлиб, тумандаги тадбиркорлик субъектига қарашли. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).