Расмий хабар: Қорақалпоғистонда фуқаро ИИБ ходими томонидан дўппосланганмиди?

Расмий хабар: Қорақалпоғистонда фуқаро ИИБ ходими томонидан дўппосланганмиди?

Ижтимоий тармоқларида "Тахиатош туманида ички ишлар органи ходими фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди" сарлавҳаси билан хабарлар тарқалганди. ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.К.Ғиёсов бу хабарлар бўйича маълумот берди.

Жорий йилнинг 23 май куни соат 11:00лар чамасида Тахиатош тумани ИИБ навбатчилик қисмининг «102» телефон рақамига ўзини «Рамазан» кўчасида яшовчи «Гулайым» деб таништирган фуқаро қўнғироқ қилиб, «Рамазан» кўчаси 7-уйнинг олдида бир маст фуқаро ётганлигини айтиб хабар берган, мазкур хабар юзасидан воқеа жойига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори капитан С.Баймуратов борган. Капитан С.Баймуратов «Рамазан» кўчасига борганида, ўзини Б.Тажимуратов деб таништирган маст фуқарони тиббиёт бирлашмасига олиб бориб шифокор кўригидан ўтказиб, Б.Тажимуратовнинг мастлиги ва жароҳати ҳақида «алкогольное опьянение, ушиб легких, рана левой бровной области» деб маълумотнома олинган.

Капитан С.Баймуратов фуқаро Б.Тажимуратовни бўлимнинг навбатчилик бўлимига олиб келиб топшириб, бу воқеа юзасидан бўлим бошлиғи номига билдирги билан ахборот берган.

Фуқаро Б.Тажимуратов бўлимнинг ҳушёрлик хонасида соғлиги ёмонлашганлиги сабабли, шу кунги навбатчилик қисми навбатчиси томонидан тез ёрдам чақирилиб, Б.Тажимуратов касалхонага юборилган.

Кейинчалик фуқаронинг шахси суриштирилганда, Тахиатош туманида яшовчи Б.Даулетмуратов эканлиги аниқланган.

2021 йилнинг 28 май куни фуқаро Б.Даулетмуратовнинг опаси Тахиатош тумани, Танташов кўчасида яшовчи фуқаро С.Даулетмуратова Тахиатош туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, укасини профилактика инспектори капитан С.Баймуратов уриб тан жароҳат етказганлиги кўрсатган.

Мазкур мурожаат бўйича туман прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилиб, 28 июнь куни капитан С.Баймуратовнинг хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаганлиги тўғрисида хулоса қабул қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!