Зўравонликка қарши кураш барчамизнинг вазифамиз

Зўравонликка қарши кураш барчамизнинг вазифамиз

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар, хусусан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, бу борада давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
2017– 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида“ нотинч оилалар фарзандлари, уюшмаган ёшлар, иш билан банд бўлмаган, “оммавий маданият“ таъсирига тушиб қолган йигит-қизларнинг хатти-ҳаракатларини назоратга олишда уларнинг ота-оналари масъулиятини ошириш, кашандалик, алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш ва бошқа иллатлар профилактикаси“ каби долзарб вазифалар назарда тутилган. Бу эса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига илғор иш усулларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлашбўйича фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлик ташкил этишни тақозо этади.
Бугунги кунда шахс ҳаёти ва соғлиғига қарши жиноятларнинг 40 фоизи, ҳар тўртта қотилликнинг биттаси, қасддан баданга шикаст етказишларнинг ҳар бештадан биттаси, ҳақорат қилиш ва туҳматнинг саккизтадан биттаси айнан оила-турмуш соҳасида содир этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг: “Оилаларда носоғлом муносабатлар, қайнона-келин, эр-хотин ўртасидаги жанжаллар, хотин-қизларимиз орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари борлиги шахсан мени қаттиқ изтиробга солмоқда“ деган фикрлари мавзунинг қанчалик долзарб эканлигини яққол кўрсатиб турибди. Ички ишлар органлари ходимлари тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда биринчи бўғинлардан бири бўлиб, ходимларнинг малакаси ва зўравонлик содир этилган ҳолларда амалга оширилган дастлабки ҳаракатлари катта аҳамиятга эгадир. Зўравонликдан жабрланган аёлнинг профилактика инспектори давлат ҳимоясини таъминлай беришига бўлган ишончига келгуси ҳаракатлари боғлиқ.
Зўравонликдан эркаклар ҳам жабрланиши мумкин, лекин хотин-қизларнинг зўравонликдан жабрланиш эҳтимоли юқорилиги, зўравонлик турлари, оғирлик даражаси ва келиб чиқадиган оқибатлар кескин фарқланишини инобатга олган ҳолда, сўнгги ислоҳотлар айнан уларни ҳимоя қилишга қаратилган.
Бугунги кунда хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш учун чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид бир қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилинди. Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларда шахсни зўравонликлардан, шу жумладан оилада содир этиладиган жиноий зўравонликлардан ҳимоя қилиш механизми мустаҳкамлаб қўйилган. Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларацияси, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро келишув ҳамда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича халқаро келишув оилани жамият асосидаги гуруҳ деб тан олади ҳамда шахсни оиладаги зўравонликлардан ҳимоя қилади.
Миллий қонунчилигимизда ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, унинг ҳаёти, соғлиғи, қадр-қиммати ва бошқа қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари устуворлик касб этади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида: “Ҳеч кимнинг қийноққа солиниши,зўравонликка,шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас“, деб қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида“ Қонунининг мақсади хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Хулоса қилиб айтганда, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш бўйича саъй-ҳаракатларни доимий равишда изчил амалга ошириш содир этилаётган зўравонликнинг камайишига олиб келиши аниқ.


ШОҲРУХ МИРЗААХМЕДОВ,
Жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг раиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Жаҳон IQ рейтинги: энг ақлли инсонлар қайси давлатларда яшайди? Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Дунё мамлакатларининг ўртача IQ даражаси янгиланди.

Алишер Қодиров Қонунга қарши овоз берган ҳамкасбларига мурожаат қилди: “Истеъмолчининг 3 тадан 2 таси ёшлар. Ярми қизлар”

Буни ҳозир тўхтатмасак, 20 йилдан кейин ҳеч қандай қонун ёки давлат дастури сезиларли кўп интелектуал заиф қатламга ёрдам бера олмайди.

Россияда ўлганлар сони рекордми?

Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов учун «Ланс»га қанча пул таклиф этаётгани маълум бўлди

«Манчестер Сити» клуби 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиш учун 20 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр.

Яна бир йирик давлат БРИКС аъзосига айланди

Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги Индонезия 6 январ куни БРИКСга тўлақонли аъзо бўлганини маълум қилди.

Менга қанча пенсия чиқар экан? ёки бўлажак пенсионерларга тавсиялар

Барчамиз пенсия ёшига яқинлашиб қоламиз ва энди пенсия ҳақида ўйлашни бошлаймиз. “Энди менга қанча пенсия чиқар экан?”, “Юқори миқдорда пенсия олармикинман?” каби саволлар бизни қамраб олади.

Marca нашрида Абдуқодир Ҳусанов ҳақида мақола чоп этилди

Мақолада ҳамюртимиз Франция чемпионатининг асосий кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилган.

"Ан-Наср" Роналду борасида якуний қарорга келди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ҳужумчи Криштиану Роналдунинг келажаги борасида бир қарорга келди.

«Реал», «Ювентус», «Байер», «Боруссия» Ҳусановга қизиқмоқда. «Ман Сити» эса футболчининг отаси Ҳикмат Ҳошимов билан учрашди

Бу ҳақда FootMercato хабар берди.

Гулнора Каримова манзил колонияга ўтказилди

Каримова шу пайтгача ушбу тумандаги 21-аёллар қамоқхонасида жазо муддатини ўтаб келаётган эди.

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини "уйғониш қўнғироғи"дан огоҳлантирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди.

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.

Эрон пойтахтини кўчирмоқчи

Манбаларга кўра, Теҳроннинг пойтахт сифатида бошқа йўл билан ҳал қилиб бўлмайдиган муаммолари бор.

Байденнинг уйи ёниб кетди

Нашрнинг эксклюзив маълумотларига кўра, "уч ётоқхона ва учта ҳаммомдан иборат, Тинч океанига манзарали кўринишга эга 1950-йиллардаги ҳашаматли ҳовлидан" фақат иккита мўри қолган.

Запорожьеда жанглар авж олмоқда

Россия ва Украина Трампнинг инаугурация маросими арафасида дронлар билан тобора шиддатли зарбалар бермоқда, чунки...

Франциялик футболчини зўрлашда айблаган россиялик модель туҳмат учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди

2017 йил июнь ойида Луиза Франция терма жамоаси ҳимоячиси Тео Эрнандес уни тунги клубнинг автотураргоҳида зўрлаб, калтаклаганини даъво қилган эди.

Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари 50 миллиард долларга баҳоланмоқда

Бу ҳақда Американинг ЖПМорган Часе банки маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС”.

Канада Киевга янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди

Бу ҳақда ҳукуматнинг эълон қилинган баёнотида айтилади .

ЖССТ Хитойда метапневмовирус тарқалиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан изоҳ берди

Унда қайд этилишича, Хитой шифохоналари беморлар билан тўлгани ҳақидаги хабарлар асоссиз. Буни мамлакат расмийлари ҳам тасдиқлади.

Трамп жамоаси “қудратли кўринишга бўлган иштиёқ билан банд”

Доналд Трамп маъмурияти ўз ҳаракатлари Жо Байден даврида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши билан таққосланиши мумкинлигидан хавотирда.

Ғазо шифохоналари беморларни уларнинг ҳолатига қараб "саралашга" мажбур бўлмоқда — Тиббиёт ходими

Хон-Юнусдаги Носир тиббиёт мажмуасининг тиббиёт ходими Раед Ҳания, Исроилнинг Ғазога давом этаётган ҳужумлари шароитида Ғазодаги тиббий гуруҳлар оғир танловларга дуч келаётганини айтди.

Мексика президенти Трампнинг Мексика кўрфази номини “Америка кўрфази” деб ўзгартириш таклифига жавоб берди

Клаудия Шейнбаум брифингда 1607 йилга оид харитани намойиш этди, унда Шимолий Американинг катта қисми "Мексика Америкаси" деб ёзилган.

Доктор Бушра Усмон: Беморларимиз ҳаётдан кўз юммоқда

Ёқилғи танқислиги ва Исроил ҳужумлари Ғазо соғлиқни сақлаш тизимини издан чиқармоқда.

Калифорния ёнғинлари: Байден охирги расмий чет эл сафарини бекор қилди

Лос-Анжелесда ёнғин авж олгани сабабли президент Жо Байден Италияга сафарини бекор қилди.

Украина Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг нефт омборига зарба берди

Украина Россиянинг Энгелс шаҳридаги ҳарбий аеродромни таъминловчи нефт омборига ҳужум қилди. Ёнғинни ўчиришда икки нафар россиялик ўт ўчирувчи ҳалок бўлди.

Чад пойтахти Нжамена шаҳридаги президент саройига қуролли жангарилар томонидан ҳужум уюштирилди

Агентлик мухбирларининг хабар беришича, президент қароргоҳига олиб борувчи йўллар тўсилган, кўчаларда танклар пайдо бўлган.

Россия Запорожега зарба берди. Қурбонлар бор

9 январ куни Запороже вилоятида мотам куни деб эълон қилинди.

Чаддаги президент саройига қуролланган шахслар ҳужум қилишди

Бу ҳақда АФП мамлакат хавфсизлик хизматига таяниб хабар берди.

Microsoft ходимларини оммавий равишда ишдан бўшатишда давом этади

Microsoft, биринчи навбатда, кам ишлаётган ва кам ишлайдиган ходимларга таъсир қиладиган ходимларнинг қисқаришини тасдиқлади. Ишдан бўшатилганларнинг аниқ сони ҳозирча ошкор этилмаган.

АҚШ Украинага "жуда муҳим" ҳарбий ёрдам пакетини ваъда қилди

АҚШ Украинага "жуда муҳим" ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилмоқчи . Бу ҳақда Пентагоннинг юқори мартабали вакили маълум қилди , дея хабар беради РИА Новости .

Трамп Нетаняҳу "итнинг боласи" деб аталган видеони эълон қилди

Колумбия университети профессори Жеффри Сакс Нетаняҳуни Сурия ва Ироқдаги уруш учун жавобгарликда, шунингдек, АҚШни Эрон билан тўқнашувга ундашда айблаган.

Фил қутурди ва оломонга ташланди

Ҳиндистоннинг Керала штатида бўлиб ўтган фестивалда 17 киши жароҳатланган. Бу қутурган фил туфайли содир бўлди.

Исроилнинг зарбалари кучайгани сари Ғазо бўйлаб "ҳалокатли" вазият юзага келмоқда

Охирги ҳужумлардан бири Ғазо шаҳридаги марказий кўнгилочар боғлардан бирига яқин бир гуруҳ тинч аҳолини нишонга олиб, камида беш кишини ўлдирган.

Исроил тонг саҳардан бери Ғазода ўнлаб фаластинликларни ўлдирди

Исроилнинг Ғазодаги геноциди туфайли 2023-йил 7-октябрдан бери камида 45 936 фаластинлик ҳалок бўлди.

Россия-Украина урушида ўлимлар сонини текшириш нима учун қийин?

Россия-Украина урушида қурбон бўлган аскарларнинг сонини аниқлаш қийин, чунки экспертлар буни "ҳикоялар уруши" деб аташади. Аниқ нарса шуки, Россия Иккинчи Жаҳон Урушидан бери ҳар қандай урушдан кўра кўпроқ аскарларини йўқотди.

Россия 2024 йилда Украинанинг 4000 кв.км майдонини эгаллади

Рус қўшинлари уруш давом этар экан, минтақада олдинга силжиб, шу ҳафта Украина шарқидаги ресурсларга бой Курахове шаҳрини қўлга киритганини даъво қилди.