"Зулфия" мукофотининг навбатдаги совриндорлари маълум бўлди

A A A
"Зулфия" мукофотининг навбатдаги совриндорлари маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг эзгу орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзининг иқтидори, изланувчанлиги, муҳим ғоя ва ташаббуслари, ибратли амалий ишлари ва эришган ютуқлари билан юртимиз ёшларига ўрнак бўлиб келаётган, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этиб, Ватанимиз равнақи йўлида бор куч-ғайрати, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этаётган қизларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида:

1. Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, маданият, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.

2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.Умурзаков зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев


Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар

Р Ў Й Х А Т И

Ниетбаева Ҳурлиман Аманбай қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси

Самандарова Барно Тозабой қизи - Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Абдукаримова Феруза Улуғбек қизи - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг 4-босқич талабаси (Андижон вилояти)

Мухтархўжаева Дурдона Муталибжон қизи - Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2-босқич талабаси (Андижон вилояти)

Аминова Нигинабону Бахриддиновна - Тошкент молия институтининг 2-босқич магистранти (Бухоро вилояти)

Ғайратова Гулзода Санъат қизи - Бухоро давлат университетининг 4-босқич талабаси

Анварбекова Чарос Анварбек қизи - Тошкент давлат аграр университетининг 1-босқич магистранти (Жиззах вилояти)

Шокирова Самира Салоҳиддин қизи - Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Суюнова Мадина Муҳиддин қизи - Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси

Тўраева Маъмура Ўрал қизи - Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси

Жалолова Лобархон Суннатулло қизи - Навоий давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси

Рахматова Дилдора Исмат қизи - Навоий вилояти Кармана туманидаги спорт мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийси

Абдулазизова Нигора Муҳаммаджон қизи - Наманган давлат университетининг 4-босқич талабаси

Мамажонова Мухлисахон Музаффар қизи - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти)

Худоёрова Фарангиз - Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги «Алишер Навоий» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси

Эргашова Бахора Сайфилло қизи - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг итальян тили таржима назарияси ва амалиёти кафедраси мудири (Самарқанд вилояти)

Абдуолимова Зарнигорхон Алишер қизи - Гулистон давлат университетининг 4-босқич талабаси

Обидова Ҳилола Илҳомжон қизи - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги «Бетон саноат» масъулияти чекланган жамияти бош директорининг ўринбосари

Илматова Рината Ринатовна - Термиз давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти

Мирзаева Садоқат Ҳусниддин қизи - Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 50-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Исомадинова Гўзал Захриддин қизи - Тошкeнт пeдиатрия тиббиёт институтининг 4-босқич талабаси (Тошкент вилояти)

Йўлдошева Наргиза Дастон қизи - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 4-босқич талабаси (Тошкент вилояти)

Жамолиддинова Нодирабегим Бахтиёржон қизи - Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг 4-босқич талабаси

Эргашева Нилуфархон Акрамжон қизи - Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси

Оллаёрова Севинчой Фарход қизи - Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси

Юсупова Индира Рустамовна - Урганч давлат университетининг 4-босқич талабаси

Абдуллаева Ширин Баходировна - Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 152-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Тулибоева Садоқат Акмурат қизи - Тошкент шаҳридаги 77-ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Бу ҳақда Financial Times Россия президентининг атрофидаги манбалар, вазиятдан хабардор суҳбатдошлар ва Украина разведкасининг баҳосига таяниб ёзмоқда.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди. Португалиялик мутахассис ўз режаларига киритилмаган илк футболчини аниқлаб улгурди.

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди

«Манчестер Сити» клуби Хосеп Гвардиолага ўринбосар топиб бўлди. Аввалроқ тахмин қилинганидек, испаниялик мутахассиснинг ўрнини Энцо Мареска эгаллаши керак.

Орол Пекинга тегишли эмас ва унга бўйсунмайди

Лайнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп ва Си Жинпин ўртасида Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб янгради.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Нетаняху: “биринчи зарбалардан кейин Эрон қулаши мумкин”

Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Пентагоннинг собиқ раҳбари Роберт Гейтс маълум қилди.

Украина уруши янги хавфни очиб берди: «Ҳизбуллоҳ» Исроилга қарши оптик толали ФПВ дронлар билан ҳужум қилмоқда

Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи Исроилга қарши ҳужумларда янги авлод ФПВ дронларидан фаол фойдаланмоқда.

Куба АҚШга «қонли қирғин» билан таҳдид қилди

Гавана юзлаб ҳарбий дронлар ҳақидаги хабарлар ортидан эҳтимолий зарбанинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.

Қашқадарё вилоятида тарвуз экспорти бошланди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида кўп йиллардан буён эрта пишар тарвуз етиштириш анъанаси давом этмоқда

Кремл Путиннинг Хитойга ташрифидан катта умид қилаётганини билдирди

Россия жорий ҳафтада Владимир Путиннинг Хитойга уюштирадиган ташрифига катта умид боғламоқда.

Истанбул Глобал Дизайн форуми халқаро ижодкорларни бир майдонга жамлайди

Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.

Бокуда “Меросдан барқарорлик сари: туркий уйлар” панель сессияси бўлиб ўтди

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.

Сан-Диегодаги отишма қурбонлари сони беш кишига етди

Ҳалок бўлганлардан бири қўриқчи бўлиб чиқди.

Тадбиркорнинг 2 млрд сўмлик мулкини ўзлаштирган шахслар фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Куба дронлари Флоридага таҳдид солмоқда деган айблов: Гавана АҚШни “босқинчиликка баҳона яратмоқда” деб танқид қилди

Халқаро ОАВ, жумладан Axios нашрига таяниб тарқалган маълумотларга кўра, АҚШ разведкаси Кубада 300 дан ортиқ ҳарбий дронлар мавжудлиги ва уларнинг эҳтимолий ҳарбий сценарийларда ишлатилиши мумкинлигини кузатмоқда.

“Ўзбекистон глобал инвесторлар диққат марказида” — дунёнинг йирик инвесторлари тарихий IPOни эътироф этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.

Нетаньяху: Исроил ҳозир Ғазонинг 60 фоизини назорат қилмоқда

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, асосий вазифа Ғазо Исроилга таҳдид солмайдиган ҳолатга келтиришдир.

Каллас АҚШ, Хитой ва Россияни Европани бўлишга уринишда айблади

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Москва ва атрофидаги ҳудудга йирик дрон ҳужуми: уч киши ҳалок бўлди

Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.

ЖССТ Эбола вируси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди

ЖССТ Африкада Эбола эпидемияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

ANSA маълумотларига кўра, ҳодисага сабабчи бўлган шахс келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган 30 ёшли Италия фуқаросидир.

Бангкокда поезд автобус билан тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.