Зидан АПЛ клуби таклифини рад этди

Зидан АПЛ клуби таклифини рад этди

"Реал Мадрид" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан инглиз клубини бошқариш имкониятига рад жавобини берди.

Сабаби француз мутахассиси айни пайтда ўзи бошқаришни истайдиган клублар рўйхатига бирор Анлия Премьер-лигаси клубини киритмаган. Чунки у инглиз тилида гаплашишни билмайди. Унинг шорт-листидан эса унинг бошқарувида рекорд натижаларга эришилган "Реал Мадрид", ПСЖ, "Ювентус" ва "Бавария" жамоалари жой олган.

Афсонавий футболчи сўнгги ойларда Англия клубига бориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга бир вақтнинг ўзида "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" қизиқиш билдирганди.

Зидан Қатардаги Жаҳон чемпионатидан кейин Франция терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин эди. Бироқ Дидье Дешам билан шартнома муддати узайтирилгач бу амалга ошмади. Унинг учун ПСЖ ажойиб талов бўларди бироқ Кристоф Гальтьенинг клубдаги келажаги аниқ. Унинг Чемпионлар Лигасида қайд этадиган натижаси қолиш ёки алмаштирилиш борасида тақдирини ҳал қилиши мумкин. Зидан, шунингдек, 5 йил футболчилик фаолиятини ўтказган "Ювентус"да ҳам ишлаши мумкин. Аммо клубнинг айни палладаги ҳолати яхши эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!