Зеленский йирик коррупция можароси ва фронтдаги оғир вазият фонида мамлакат бўйлаб қўллаб-қувватловини йўқотмоқда, деб ёзмоқда The Telegraph.
"Украина бюджет инқирози ва Ғарб ёрдамининг камайиши билан юзлашаётган бир пайтда, президент мамлакатнинг қурби етмайдиган даражадаги улкан қурол-яроғ шартномаларини имзоламоқда. Танқидчиларга кўра, бу реал стратегиядан кўра сиёсий хаёлотга яқиндир.
Энергетика инфратузилмаси қулаётгани, президентга яқин доиралар билан боғлиқ коррупция айбловлари, дезертирликнинг кучайиши ва Россия қўшинларининг олдинга силжиши фонида Зеленскийнинг ҳаракатларида рационаллик тушиб бораётгандек кўринмоқда. Бу эса мамлакатнинг барқарорлиги ва келажаги борасида хавотирларни кучайтирмоқда", деб ёзган нашр.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.