Украина президенти NBC News телеканалига берган интервьюсида Киев август ойида кутилмаган босқин натижасида босиб олинган Россия ҳудудларини президент Путин музокаралар столига ўтирмагунча назорат остида ушлаб туриш ниятида эканини айтди.
"Бизга уларнинг ерлари керак эмас. Биз у ерга ўз украин ҳаёт тарзимизни ўтказмоқчи эмасмиз. Аммо Украина босиб олинган ҳудудларни назоратда ушлаб туради, чунки бу ерлар урушдаги «ғалаба режаси»нинг ажралмас қисмидир", — деди Зеленский ва бу таклифни халқаро ҳамкорларга, жумладан АҚШга тақдим этишини қўшимча қилди.
Зеленский Украина Россия ҳудудида янги операцияларни режалаштиряптими ёки йўқлигини муҳокама қила олмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Байден маъмурияти ҳатто Украинанинг ўзида ҳам қатъий сир тутилган Курск вилоятидаги операция ҳақида олдиндан билмаган.
"Биз бу операция ҳақда ҳеч кимга хабар бермадик. Бу ишончсизлик сабабли эмас. Бизнинг ўтган йилнинг ёзидаги қарши ҳужумимиз, асосан, бу ҳақда кўп реклама қилингани ва муҳокама қилингани учун муваффақиятсизликка учради. Чунки бу Россияга Украинанинг қарши ҳужум мига тайёргарлик кўришга вақт берди", — дея қўшимча қилди Украина етакчиси.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.