Зеленский Словакия парламентини Украинанинг Европа Иттифоқидаги овози бўлишга чақирди

Зеленский Словакия парламентини Украинанинг Европа Иттифоқидаги овози бўлишга чақирди

10 май куни Украина президенти Владимир Зеленский телеконференция орқали Словакия Республикаси парламенти депутатлари билан мулоқот қилди. У ўз мурожаатида Словакияни ўз мамлакатининг Европа Иттифоқидаги овози бўлишга чақирди, деб ёзади “РИА Новости” Братислава ТА3 телеканалига таяниб.

Зеленский ўз нутқи давомида Словакия раҳбарияти ва халқига Украинага кўрсатилган бирдамлик ва ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

“Шунингдек, Украина раҳбари Словакияни Украинанинг Европа истиқболини қўллаб-қувватлашга ва унинг Европа Иттифоқидаги овози бўлишга чақирди” - деб ёзади ТАЗ.

Зеленский ўз мурожаатида Словакия ҳукуматини Россияга қарши санкцсияларни қўллаб-қувватлашда давом этишга ва ўз мамлакатига ҳарбий соҳада ёрдам беришга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!