Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШнинг Россия дизель ёқилғисини глобал бозорларга етказиб беришга қарши санкцияларни вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги қарорини танқид қилди.
Зеленский бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида ёзди.
"Россия билан кескинликни камайтириш бўйича аниқ ва узоқ муддатли келишувсиз санкцияларни юмшатиш заифликнинг аниқ белгисидир. Бу Россияга фойда келтиради, унга кўпроқ одамларни ўлдириш, урушни узайтириш, Америкага камроқ ҳурмат кўрсатиш ва дунёга янада кўпроқ йўқотишлар ва зарар етказиш имконини беради", деди Зеленский.
Украина Президенти Киев кескинликни камайтириш учун ўзаро чоралар кўришга тайёр эканлигини ва Америка томони бу позициядан хабардор эканлигини таъкидлади.
Унинг таъкидлашича, Украинанинг Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводлари ва бошқа нефть иншоотларига зарбалари Москванинг Украина энергетика инфратузилмасига узоқ вақтдан бери ҳужумларига жавобдир.
Зеленский агар Россия Украина энергетика инфратузилмасига зарба беришни тўхтаца, Киев ҳам Россия нефтни қайта ишлаш заводларига зарба беришни тўхтатади.
"Айнан шу келишувни биз Америкага таклиф қилмоқдамиз ва биз Қўшма Штатлар бу муросага эришиш учун етарли имкониятларга эга деб ҳисоблаймиз", деб таъкидлади Украина Президенти.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.