Зеленский НАТО давлатларини худди Исроилни Эрон ҳужуми пайтида ҳимоя қилганидек, Украинани ҳам ҳимоя қилишга чақирди

Зеленский НАТО давлатларини худди Исроилни Эрон ҳужуми пайтида ҳимоя қилганидек, Украинани ҳам ҳимоя қилишга чақирди

Владимир Зеленский НАТО давлатларини худди Исроилни Эрон ҳужуми пайтида ҳимоя қилганидек, Украинани ҳам ҳимоя қилишга чақирди.

Украина президентининг таъкидлашича, етарлича самарали ҳаво мудофааси Украина энергетика инфратузилмасининг муҳим объектларини ҳужумлардан ҳимоя қила олади, бироқ Россия ҳужумларининг интенсивлиги янада бирдамлик билан ҳаракат қилишни талаб қилади.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Украинага Россия ҳаво ҳужумларини қайтаришда ёрдам бериш “можаронинг кучайишига олиб келишини” билдирди

“Агар биз бутун Европа бўйлаб тарқалаётган урушнинг олдини олишни истасак, менимча, Россия ва НАТО ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувдан қочишимиз керак", — дея изоҳлайди Дэвид Кемэрон Британиянинг LBC радиосига берган интервьюсида.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби ҳам НАТО давлатлари Эрон ракеталарини уриб туширганини, бироқ Россия ракеталарига қарши бундай ҳаракатлар содир бўлмаслигини маълум қилди.

"Турли можаролар, турли ҳаво кенгликлари, турли таҳдидлар манзараси. Президент Жо Байден Украинадаги урушнинг бошиданоқ Қўшма Штатлар унда “жанговар ролда” қўшилишни ният қилмаганини очиқ айтган эди", — дея таъкидлади Кирби.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!