Зеленский: "Ҳар куни камида икки марта — эрталаб ва кечқурун мен ҳарбийларимиздан ҳисобот оламан"

Зеленский: "Ҳар куни камида икки марта — эрталаб ва кечқурун мен ҳарбийларимиздан ҳисобот оламан"

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг анъанавий тунги мурожаатида қуйидагиларни маълум қилди.

"Ҳар куни камида икки марта — эрталаб ва кечқурун мен ҳарбийларимиздан ҳисобот оламан.

Ўтаётган ҳафта ичида бу ҳисоботларнинг катта қисмини мудофаа операциямиз доирасида душмандан озод қилинган аҳоли пунктларимиз рўйхатлари ташкил этмоқда.

Бу, биласизми, шунақа тенденция... Кимдир яқинда қаердадир псевдореферендумлар ўтказди, Украина байроғи жойларга қайта ўрнатила бошлагач — русларнинг аллақандай қоғозлар воситасида қилган майнавозчилиги, аллақандай аннексиясини ҳеч ким эсламайди ҳам", — деган Зеленский.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!