Зеленский: "Биз Россия билан, лекин Россиянинг бошқа президенти билан мулоқотга тайёрмиз"

Зеленский: "Биз Россия билан, лекин Россиянинг бошқа президенти билан мулоқотга тайёрмиз"

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат энди тезлаштирилган тарзда НAТОга аъзо бўлиш учун ариза топшираётганини айтди. У Финляндия ва Швеция алянсига тезда қўшилиши ҳақида гапирди.

НAТОга аъзо бўлиш учун ариза топшириш қарори Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 30 сентабрдаги йиғилиши якунлари бўйича қабул қилинган.

"Де-факто(аслида мавжуд, аммо қонуний тасдиқланмаган), биз аллақачон НAТОга йўл олдик. Де-факто, биз аллақачон алянс стандартларига ўзаро мувофиқлигини исботладик, улар Украина учун ҳақиқий жанг майдонида ва ўзаро ҳамкорлигимизнинг барча жабҳаларида ҳақиқийдир", деди Украина президенти.

"Шимолий Атлантика Иттифоқи бу. Биз бир-биримизга ишонамиз, бир-биримизга ёрдам берамиз ва бир-биримизни ҳимоя қиламиз. Де-факто. Бугун Украина буни қонуний қилиш учун мурожаат қилмоқда. Бутун ҳамжамиятимизни ҳимоя қилишдаги аҳамиятимизга мос келадиган тартибда, тезкор равишда ариза берамиз”, - деди Зеленский

"Биз ижобий жавоб олишимизни биламиз. Финляндия ва Швеция бу йил аъзолик бўйича ҳаракатлар режасисиз иттифоққа қўшила бошлаганини кўрдик", - дея қўшимча қилди у.

Зеленский, шунингдек, Украина Россияга ҳар доим тенг, ҳалол, муносиб ва адолатли шароитларда бирга яшашга келишиб олишни таклиф қилганини айтди

"Очиғи, Россия президенти билан келишишнинг иложи йўқ. У қадр-қиммат ва ҳалоллик нималигини билмайди. Шунинг учун биз Россия билан, лекин Россиянинг бошқа президенти билан мулоқотга тайёрмиз", деди у.

Зелинский Украинанинг барча ҳудудлари душманлардан озод қилинишини қўшимча қилди. айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!