Захарова Россия номини ўзгартириш ташаббусига изоҳ берди

Захарова Россия номини ўзгартириш ташаббусига изоҳ берди

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россия номини Мусковияга ўзгартиришни ўрганиш ҳақидаги кўрсатмасига изоҳ берди.

“Бункер ҳар куни бизнинг ишимизни исботлайди. Мана Украинадан “антиРоссия” яратишга уринишнинг яна бир далили”, — деб ёзди у Телеграмда.

2022 йил ноябр ойида Украина Президенти девонининг веб-сайтида Россия номини Мусковия деб ўзгартириш талаби билан петиция пайдо бўлди.

Шунингдек, петицияда Зеленскийга “русча” атамасини “Московча”, “Россия Федерацияси” атамасини “Москва федерацияси” билан алмаштириш таклиф қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!