Озиқ-овқат маҳсулотларининг айримларини қўшимча қийимат солиғидан (ҚҚС) озод қилиш борасида эълон берилди. Бироқ, ижтимоий тармоқларда ана шу саккиз хилдаги ва бошқа маҳсулотлардан ҚҚС олинаётгани ҳақидаги шов-шувлар давом этмоқда.
Бу борада korzinka.uz тармоғи асосичиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов изоҳ берди.
Биласиз, савдо тармоғимизда 1 январь дам олиш куни эди, дейди З.Ҳошимов. Шу боис кеча нарх ўзгармаган. Чекларга келадиган бўлсак, уларни биз ҳам кўрдик. Нарх кўрсатилган чекларни текширдик. Уларда ҳақиқатдан ҳам ҚҚС кўрсатилган ва 2 декабрь санаси қайд этилган экан. Одамлар шу чекларга қараб, ҚҚС 20 фоиз бўлди, маҳсулотлар нархи ошди, деб миш-миш қилмоқда. Лекин, чекда келтирилган в том числе деган иборага эътибор бермаяпти.
Бу ўзгаришлар Молия вазирлиги томонидан жуда кеч яъни бир кун олдин эълон қилингани туфайли биз нархларни ўзгартириб, янгиликни амалиётга жорий этиб улгурмадик. Бугун савдо тармоқларимиз очилди. Бемалол айтаман, ҳар бир чекда маҳсулот нарх ёзилади ва унинг қайси куни олингани ҳақида маълумот бўлади. Нон нархи таъриф бўйича ўзгаргани йўқ. У белгиланган маҳсулотлар ичида аввалдан бўлгани учун унда ҚҚС йўқ эди.
Энди ҚҚС 20 фоизга ошди деганлар эътиборига айтишим мумкинки, бу нарх маҳсулотни устига қўшимча қўшилгани йўқ. У аввалги каби нархни ичида. Ўйлашимча, истеъмолчилар доим маҳсулот нарх ичида солиқ тўлаб келган. Олдин бу солиқ 23 фоиз атрофида бўлган. Энди эса 20 деб кўрсатилмоқда.
Демак, ҳолат яхшиланиб бормоқда. Агар шу занжир узилмаса, олдингидан яхши бўлса бўлади, лекин ёмон бўлмайди.
Қайд этиш жоизки, нархни сотувчи баҳолмайди. Балки, бозор белгилайди. 27 -йилдан буён бозор иқтисодиёти шароитида яшаб, ишламоқдамиз. Тажрибаларимиздан биламиз-ки, талаб ва таклиф асосида мувозанат белгиланади.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.