Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтаётган тақдирлаш маросимида сўзга чиқди ва «Дўстлик» ордени учун миннатдорлик билдирди.
«Мен бу мукофотни 5 минг кишилик жамоамизга берилган юксак баҳо деб биламан. Бу ерда мен тадбиркорлар вакили сифатида турибман. Яқинда сизнинг тадбиркорлар билан учрашувингиз олдидан мен сўз берилишидан умид қилиб, 18 пунктдан иборат таклифларимни ёзиб олгандим. Лекин сиз 7 банддан иборат нутқингизни ўқий бошлашингиз билан мен таклифларимни ўчира бошладим, охирига бориб қарасам, ҳамма таклифларимни сиз ўйлаб бўлган ва ечимларини кўрсатиб берган экансиз.
Айтиш мумкинки, сиз тадбиркорлар президентисиз!
Менга мукофот берилганида ота-онам жуда хурсанд бўлишди ва марҳум санъаткорларимизга ҳурмат кўрсатилиб, мукофотларга лойиқ кўрилгани учун миннатдорлик сўзларини етказишимни сўрашди», деди тадбиркор ўз чиқишида.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.