Юз йилдан буён битмаётган яра. Қорабоғ можаросининг тарихи ва бугуни ҳақида

A A A
Юз йилдан буён битмаётган яра. Қорабоғ можаросининг тарихи ва бугуни ҳақида

Мана бир неча кундирки, Тоғли Қорабоғ минтақасида истиқомат қилувчи этник арманлар қуролли гуруҳлари ва Озарбайжон қуролли кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Можарода икки томон ҳам бир-бирини айбламоқда. Қорабоғни Арманистон қўллаб-қувватламоқда. Бу можаро Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги 30 йиллик келишмовчиликка сабаб бўлиб келмоқда.

Хўш, Қорабоғ нега икки давлат ўртасидаги зиддиятли ҳудудга айланиб қолган? Муаммонинг илдизи қаерда? Шу пайтгача нималар юз берди? Ушбу материалда бу каби саволларга жавоб берамиз.

Қорабоғ муаммосининг илдизи

XIX асрдан буён Россия империяси таркибида бўлиб келган Кавказ ҳудуди 1917 йилги инқилобдан кейин мустақил бўлиб ажралиб чиқди. Шу йили Арманистон, Озарбайжон ва Грузия Кавказорти федерал демократик республикаси тузилганини эълон қилди. Аммо уч ойдан сўнг бу давлат парчаланиб кетди. Бунга Арманистон ва Озарбайжон ўртасида бошланган уруш сабаб бўлди.

Уруш, асосан, уч нуқтада бўлиб ўтди. Булар Нахчивон, Зангизур (Сюник) ва Тоғли Қорабоғ эди. Ушбу уч ҳудуд икки давлат ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар маркази бўлди. Асосан арманлар истиқомат қиладиган Қорабоғ мустақиллик эълон қилишга ҳаракат қилди. Аммо Усмонли салтанати немис аскарлари ёрдамида минтақани эгаллаши бунга имкон бермади.

1919 йилда Усмонли салтанати урушда мағлуб бўлгач, минтақа Британия назоратига ўтди. Озарбайжон миллий ҳаракати фаоли Хусравбек Султонов британияликлар томонидан Қорабоғ ва Зангизур муваққат ҳукумати раиси этиб тайинланди. Париж тинчлик шартномасига кўра инглизлар ҳудудни тарк этди ва 11-рус армияси Кавказни эгаллади.

1920 йилда уч Кавказ давлати бу сафар Кавказорти Совет Социалистик Федератив Республикасини тузди. Большевиклар етти аъзодан иборат Кавказ бюросини ташкил қилди. Ушбу бюронинг вазифаси федерация ҳудудини совет андозаларига мос республика ва автоном бирликларга бўлган ҳолда этник келиб чиқишга асосланган чегараланишни амалга ошириш эди.

Ушбу қўмитанинг тўрт нафар аъзоси Қорабоғни Арманистон ССР таркибига қўшиб беришни ёқлаб овоз берган бўлса, уч нафари бунга қарши бўлди. Аммо Озарбайжон коммунистлари, жумладан, партия лидери Наримон Наримоновнинг қаршилиги, шунингдек, Ереванда кўтарилган аксилсовет қўзғолони қўмита аъзоларини қарорларини қайта кўриб чиқишга ундади. Натижада 1921 йилда Қорабоғ Озарбайжон ССР таркибига қўшиб юборилди. 1923 йилдан эса Озарбайжон ССР таркибидаги Қорабоғ мухтор вилоятига айланди. Ўша пайтда ҳудуд аҳолисининг 94 фоизи арманилардан иборат эди. Вилоят маркази қилиб ўша пайтдаги Хонкенди, ҳозирги Степанакерт шаҳри танланди.

Бир қатор арман ва озарбайжон академиклари бундай ҳаракатни Россия атайин уюштирганини иддао этади. Уларнинг фикрича, руслар бу ерда «бўлиб ташла, ҳукмронлик қил» тамойили асосида иш тутган. Бундай ҳолатни Озарбайжоннинг эксклави бўлмиш Нахчивонда ҳам кузатиш мумкин. Айримлар совет Россиясининг бундай ҳаракатини ўша пайтдаги Отатурк Туркияси билан яхши алоқаларни сақлаб қолиш мақсадида амалга оширган деган қарашни ҳам илгари суради.

Совет Иттифоқи даврида Озарбайжон ҳукумати ҳудудда озарбайжонларни кўпайтириш сиёсатини олиб борди. Вилоят арманларининг Арманистон билан алоқаларини узиб қўйиб, уларни вилоят ташқарисига чиқаришга уринди ва ҳудудга озарбайжонларни кўчириб келтирди. Натижада 1979 йилги ҳисоб-китобларга кўра, ҳудудда 1923 йилда аҳолининг 94 фоизни ташкил қилган арманлар 76 фоизга камайди, озарбайжонлар 23 фоизга ўсди. Ўша пайтдаги 162 минг аҳолидан 123 мингини арманилар, 37 мингдан ошиғини озарбайжонлар ташкил қилган.

Муаммонинг қайта кўтарилиши

Горбачёв бошлаган қайта қуриш сиёсати натижасида республикаларда мустақиллик ғоялари пайдо бўла бошлади. Шундай шароитда, 1988 йил 20 февраль куни Қорабоғ мухтор вилояти раҳбарлари вилоятни Арманистонга қўшилишини ёқлаб овоз берди. Уларнинг норозилигининг сабаби ҳудуд мактабларида арман тилидаги китобларнинг, телеканалларнинг йўқлиги эди. Шунингдек, улар ўша пайтдаги Озарбайжон раҳбариятини ҳудудни озарбайжонлаштириш сиёсатини олиб боришда айблади.

Бирлашиш ҳаракатига машҳур арман шахслари ва рус интеллигенцияси вакиллари, жумладан, диссидент ва Тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби Андрей Сахаров кабилар раҳбарлик қилди. Ереванда аҳоли иш ташлашлар уюштирди. Бокуда ҳам намойишлар бўлди. Горбачёв эса СССР конституциясининг 78-моддаси бўйича республикалар чегаралари ўзгартирилмаслигини эълон қилди. Унинг фикрича, бундай ҳаракат империяннг бошқа ҳудудларида ҳам акс садо бериши мумкин эди.

Арманлар 1921 йилдаги Кавбюронинг Қорабоғни Арманистон ССРга бериш ҳақидаги қарорини рўкач қилиб, «тарихий хатони» тўғрилаш ниятида эканини эълон қилди. Ўз ҳудудларининг қўлдан кетишини истамаган озарбайжонлар Горбачёвнинг қарорини қўллаб-қувватлади. Шу тариқа вазият таранглашиб борди ва икки томон ўртасидаги тўқнашувларни муқаррар қилиб қўйди.

Қорабоғдаги асосий воқеалар

30 йил муқаддам Кавказда бир неча бор қатлиомлар юз берди. Уларнинг биринчиси 1988 йилнинг февраль ойида Сумғаитда, 1990 йил январь ойида Бокуда юз берди. Бу воқеадан бир кун ўтиб «Қора январ» воқеалари юз берди.

1991 йил 30 августда Озарбайжон мустақиллигини эълон қилди. 1991 йил 31 декабрда СССР тарқалгани эълон қилинди. Бу эса Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муқаррар уруш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлади. Бир ой олдин, 21 ноябрь куни Озарбайжон парламенти Қорабоғнинг мухтор мақомини бекор қилди ва пойтахт номини Хонкендига ўзгартирди. Бунга жавобан 10 декабрь куни Қорабоғда референдум ўтказилди, 1992 йил 6 январь куни эса минтақа мустақиллигини эълон қилди. Аммо бу республикани шу пайтгача ҳали ҳеч ким тан олмади. Ҳатто Арманистон халқаро ҳамжамият босимидан қўрқиб бунга жазм қилмади.

Дастлаб этник можаро шаклида бошланган тўқнашувлар икки давлат ўртасидаги урушга айланиб кетди. 1992-1994 йиллар орасида арманилар ва озарбайжонлар ўртасидаги кенг қамровли жангларда 30 мингга яқин инсон ҳалок бўлди. Ушбу жангларнинг энг оғриқли нуқталаридан бири Хўжали қирғини бўлди. Human Rights Watch берган маълумотга кўра, армани қуролли гуруҳлари шаҳарни эгаллаб олгач, қуролсиз тинч аҳоли вакиллари ҳамда жангдан ташқарида бўлган ҳарбийлардан анчасини қириб юборган. Озарбайжон расмийлари тинч аҳолидан 613 киши, жумладан, 106 та аёл ва 83 нафар бола ҳалок бўлганини маълум қилган. Ҳудуддан жуда кўплаб аҳоли қочиб кетишга мажбур бўлган.

Бунга жавобан шу йилнинг апрель ойида Қорабоғнинг Мароға қишлоғида Озарбайжон ҳарбийлари қирғин уюштирган. 43 нафар армани вакили Озарбайжон ҳарбийлари томонидан ўлдирилган ва 53 нафари асир олинган.

Қочқинлар

Ушбу даврдаги қуролли ҳаракатлар натижасида уруш бўлаётган ҳудудлардан бир миллионга яқин аҳоли қочиб кетишга мажбур бўлган. 400 мингга яқин армани Озарбайжондан Россия ва Арманистон ҳудудига қочиб ўтган бўлса, яна 30 минг армани Қорабоғни тарк этган. Уларнинг аксарияти уруш ниҳоясига етгач, Қорабоққа қайтиб боришга муваффақ бўлган.

Озарбайжонлардан 800 мингга яқини уруш бўлаётган ҳудудлардан қочиб кетган бўлса, Қорабоғдаги бошқа этник гуруҳлар Эрон ҳамда Озарбайжон ташкил қилган қочқинлар лагерларига жойлаштирилган.

1992 йилда ЙХҲТ ташаббуси билан Қорабоғ муаммосини ҳал қилиш мақсадида Минск учрашувлар гуруҳи ташкил этилди. Унда Франция, АҚШ ва Россия етакчилик қилиб келмоқда. Ушбу гуруҳ ташаббуси билан 1994 йил май ойида томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинди. Шундан буён йирик тўқнашувлар юз бермади. 2000 йилларда бир неча бор кичик тўқнашувлар юз берди. Улар орасида 2016 йил 2—5 апрель кунлари бўлиб ўтган тўрт кунлик уруш йириги бўлган эди.

Қуролланиш пойгаси

СССР тарқалиб кетгач, Арманистон ва Озарбайжон минтақадаги қуролларни бўлиб олишга киришди. Бунда катта устунлик Озарбайжон тарафида эди. Сабаби, Совуқ уруш даврида СССРнинг Кавказни ҳимоя қилиш доктринасига кўра мабодо НАТО аъзоси бўлган Туркия СССР ҳудудига кирадиган бўлса, Арманистон ҳудуди жанглар учун майдон вазифасини ўташи керак эди. Чунки Арманистон Туркия билан чегарада жойлашган.

Арманистон ҳудудида фақатгина учта дивизия ва битта аэродром бўлса, Озарбайжон ҳудудида бешта дивизия ва бешта аэродром бор эди. Шунингдек, Арманистонда 500 та ўқ-дори автомобили бўлган бўлса, Озарбайжонда уларнинг сони 10 мингта эди.

Уч йил олдин Горбачёв Қорабоққа юборган СССР кучлари чиқиб кетиши ортидан жуда катта қурол-яроғ арсенали ва ҳарбий автомобиллар арманилар ва озарбайжонларга қолиб кетди. У ерга юборилган ҳарбийлар асосан бошқа республикалардан келганлардан иборат эди ва улар у ерда узоқ қолиб кетишни истамас эди. Асосан ҳарбий хизматга чақирилган ёшлардан иборат бўлган аскарлар қуролларини маҳаллий аҳолига сота бошлади. Айримлар ҳатто ароққа қуролини алмаштириб юборди. Баъзилар танклар ва ҳарбий автомобилларгача сотиб юборди.

Озарбайжонлар катта ҳажмда ҳарбий техника сотиб олганини ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири ҳам тасдиқлаган. Ўша даврда 286 та танк, 842 та ҳарбий машина ва 386 та артиллерия бирликлари сотиб олинган. Шунингдек, қора бозорда Ғарбдан келган қуроллар ҳам сотилган.

Бундан ташқари, Озарбайжон четдан ҳам қуролли ёрдам олгани ҳақида баъзи маълумотлар сақланиб қолган. Туркия, Эрон ва баъзи араб давлатлари Озарбайжонга ҳарбий ёрдам кўрсатгани айтилади. Қуролларнинг асосий қисми СССР ҳамда Шарқий блок давлатларида ишлаб чиқарилган қуроллар эди.

Арман диаспораси эса Арманистонга жуда катта ҳажмда маблағ ажратди ҳамда 1992 йилда АҚШ Конгресси АҚШ Озарбайжонга ҳар қандай турдаги ёрдам беришини тақиқлашига эришди. Озарбайжон тарафи эса Россияни Арманистонга ёрдам беришда айблади.

Инсон капитали ҳақида гапирадиган бўлсак, ўша пайтда 17—32 ёш орасидаги ҳарбий хизматга қодир бўлган аҳоли сони бўйича Озарбайжон устунлик қиларди. Озарбайжон 1,3 миллион кишини ҳарбий хизматга жалб қила олар эди. Арманистонда эса бу рақам 550 минг кишини ташкил қиларди. Икки томондан ҳам аксарият ҳарбийлар Қизил армия сафида хизмат қилган ва урушдан олдин бирмунча ҳарбий тажрибага эга эди. Қорабоғнинг 60 фоиздан ортиқ эркаги Қизил армияда ҳарбий хизматни ўтаган эди.

Озарбайжонлар одатда ҳарбий хизмат даврида кўплаб камситишларга учрар эди. Улар аксарият ҳолларда қурилиш батальонларида хизматни ўтаган бўлса, арманилар жанговар бўлинмалар сафида хизмат қилган эди. Озарбайжонда иккита академия ва битта ҳарбий денгиз мактаби ташкил қилинганига қарамай, ҳарбий ҳаракатлардаги тажрибанинг камлиги мамлакатни урушга тайёргарлик кўришида қийинчилик туғдирган асосий омиллардан бири бўлди.

Шундай қилиб, Қорабоғ можароси сабабли икки давлат ҳам ўз ҳарбий қуролларини кучайтиришга эриша олган эди. Минтақадаги тинчликка эришишда «ҳакам» вазифасини ўтаб келаётган Россия эса деярли ўттиз йилдан буён икки давлатни ҳам қуроллантириб келмоқда. 27 сентябрь куни бошланган ҳарбий можаро ортидан эса Туркия Озарбайжонни тўлиқ қўллаб-қувватлашини эълон қилди ҳамда бу борада президент Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян эса Владимир Путинга қўнғироқ қилиб вазиятни муҳокама қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Перес “Реал”дан кетадиган саккиз футболчини аниқ кўрсатди. Рўйхат яна кенгайиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум тугагач, жамоани тузилмавий янгилашни режалаштирмоқда.

Гвардиола: «Илтимос, уни мақташни тўхтатинг»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.

Ҳакам: Ҳусановга қизил карточка кўрсатиш керак эди!

Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Манчестер Сити” футболчилари мусобақа пешқадами “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, яна чемпионлик курашига қайтди.

Италия ОАВлари Макроннинг Жоржа Мелони билан учрашувдаги ҳаракатларини кескин танқид қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.

Теҳрон Эрон кемасини қўлга олганидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилди

Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Реал" Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолиб бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди.

Майдаги "эл-класико"нинг бошланиш вақти маълум бўлди

Испания Ла Лигаси 35-тури доирасида "Барселона" "Реал"ни ўз майдонида қабул қилади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

“Катта жарималар бўлади”: Солиқ қўмитаси раиси умумий овқатланиш корхоналарини бизнесни бўлмасликка чақирди

Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.

Абдуқодир Ҳусанов «Бернли»га қарши қандай ўйнади? (видео)

«Шаҳарликлар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи майдондаги энг фаол ўйинчилардан бири бўлди.

Суперлига. 9-турнинг дастлабки икки ўйинидан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото)

Суперлигада 9-тур старт олди.

Иброҳим Татлисес ўз меросини фарзандларига қолдирмоқчи эмас

Ўт пуфаги операциясидан сўнг, касалхонадан чиқарилган Иброҳим Татлисес меросини давлатга қолдирганини эълон қилди.

Россияда экологик инқироз ҳақида сигналлар кучаймоқда

Ижтимоий тармоқларда россияликлар Туапсе шаҳридаги ҳолатни экологик фалокат деб баҳолаб, уни Хиросима ва Чернобыль билан таққосламоқда.

Бухорода 18 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини $4 мингга сотмоқчи бўлди

Хабарга кўра, 2008 йилда туғилган, Бухоро туманида яшовчи фуқаро ҳали уч кунлик бўлмаган қиз фарзандини ғаразли мақсадда сотишга уринган.

Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

RES 2026: биоxилма-хилликни асрашга қаратилган минтақавий декларация имзоланди

Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.

Telegram messenjeri orqali sodir etilayotgan narkojinoyatlarni aniqlash va fosh etish metodikasi

Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.

Остона саммити: Шавкат Мирзиёев қандай таклифларни илгари сурди?

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.

Лолақизғалдоқни "пешонасидан ўпаман" деб пайхон қилган "қўшиқчи" опа жаримага тортилди

Шунингдек, лолаларга шикаст етказган бошқа ҳуқуқбузарларга ҳам қатъий чоралар кўрилмоқда

Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга Ўзбекистон павильонини кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.

“Моссад” ходими Эронга қарши операциялар вақтида Исроил ташқарисида ўлдирилди

Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.

Судан уруши: аёллар ва қизлар учун дунёдаги энг оғир гуманитар инқироз

БМТ маълумотларига кўра, 17 миллиондан ортиқ аёл ва қиз ҳозирда гуманитар ёрдамга муҳтож.

Трамп: Исроил мени Эрон билан урушга ундамаган

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил уни Эронга қарши уруш бошлашга ҳеч қачон ундамаганини билдирди.

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 72 мингдан ошди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги маълумотларни эълон қилди.

Халқаро эътироф: Ўзбекистон БМТнинг муҳим комиссиясига сайланди

Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.