Юртимизда ажримлар сони кўп бўлган ҳудудлар қайси?

Юртимизда ажримлар сони кўп бўлган ҳудудлар қайси?

2020 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 49,5 минг никоҳ қайд этилди, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 5,9 промиллени ташкил этди.

Ҳудудлар бўйича 2020 йил январь-март ойларида энг юқори никоҳ коэффициенти Хоразм (10,8 промилле), Қорақалпоғистон Республикаси (7,8 промилле) Бухоро (6,9 промилле) Сурхондарё (6,6 промилле) вилоятларида кузатилди.

Ҳудудлар бўйича 2020 йил январь-март ойларида энг кам никоҳ тузиш коэффициенти Жиззах (4,5 промилле), Навоий (4,7 промилле) Наманган (4,7 промилле) Қашқадарё (5,1 промилле) вилоятларида кузатилди.

2020 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 7,8 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти 0,9 промиллени ташкил этди.

Ҳудудлар бўйича 2020 йил январь-март ойларида энг юқори никоҳдан ажрашганлар коэффициенти Тошкент шаҳри (1,0 промилле), Андижон (0,9 промилле) Самарқанд (0,8 промилле) Тошкент (0,8 промилле) вилоятларида кузатилди.

Ҳудудлар бўйича 2020 йил январь-март ойларида энг кам никоҳдан ажрашганлар коэффициенти Қорақалпоғистон Республикаси (0,3 промилле), Жиззах (0,3 промилле), Навоий (0,3 промилле) ва Сирдарё (0,3 промилле) вилоятларида кузатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!