"Ласковый Май" гуруҳининг собиқ солисти Юрий Шатунов ўлими сабабли шифокорларга нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда гуруҳнинг ижрочи деректори Аркадий Кудряшов KP.RU порталига берган интервюсида маълум қилди. Хусусан, сал аввал хонанда чақирувга келган тез ёрдам машинасида вафот этганди.
Шатуновнинг ёрдамчиси унинг вафоти борасида сўзлаб, бунда шифокорларни айблади.
"Юра столда ўтирган чоғида бирдан кўкрагини чангаллади, нафас олиши қийинлашди. Тез ёрдам чақирдик, аммо диспетчер ўзимиз олиб келишимизни, йўқса узоқ вақт кутишга тўғри келишини айтди. Уни энг яқин тез ёрдам бўлимига олиб бордик ва у ерда Юранинг аҳволи жиддийлигини айтишди ва биз уни шифохонага олиб боришга мажбур бўлдик. Бизни тез ёрдам машинасида жўнатишди – ускунасиз қадимий “газель”. Юрани шифохонага олиб боролмадик, у йўлда вафот этди. Шифохона унинг юрагини ишга туширишга ҳаракат қилди, аммо бу иш бермади. У аллақачон ўлган эди... Менимча, уни қутқаришнинг иложи йўқ эди. Ҳозир шифокорларга нисбатан жиноий иш очилган, - дейди у.
Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Эрон ҳукумати сешанба куни талабалар намойишларини давом эттириши мумкинлигини маълум қилди, лекин миллий байроқ ва бошқа «муқаддас нарсалар»га нисбатан ҳурматсизлик қилиш каби «қизил чизиқ»дан ошмасликлари шарт.
Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаб бўлган ёшларнинг ижтимоий ҳаётга тез мослашишини таъминлаш муҳим эканлигини таъкидлади.
Украина ОАВлари манбаларига кўра, СБУ кечаси дронлар орқали Татарстандаги «Калейкино» нефть насос станциясига зарба берган. Ҳужум ортидан бир неча портлаш содир бўлган ва йирик ёнғин келиб чиққан.
The New York Times (NYT) маълумотига кўра, Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинага молиявий ёрдамни тўсиб қўйди, ва бу жуда муҳим ва ҳассос бир пайтда содир бўлди.