Юнусобод туманида тўхтатилган "Captiva"нинг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

Юнусобод туманида тўхтатилган "Captiva"нинг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

2022 йил 21 январь куни соат 15:40 ларда, Юнусобод тумани, ТХАЙ кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан, ушбу кўчада ҳаракатланиб келаётган "Captiva" русумли автомобиль тўхтатилди.

Ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган З.З.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, 2021 йил 3 май кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро З.З. туман ИИО ФМБга топширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!