Юлиан Нагелсманн Германия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди

Юлиан Нагелсманн Германия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди

Юлиан Нагелсманн Германия терма жамоаси билан шартномани узайтирди.

36 ёшли мутахассис Германия билан амалдаги шартномасини 2026 йилгача узайтирди.

Бу ҳақида Немис футбол иттифоқи (DFB) хабар қилди. Шу тариқа Нагелсманн Евро—2024 дан кейин ҳам терма жамоада ишлашда давом этади. Мутахассис жамоани АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон Чемпионатига ҳам олиб боради.

Юлидан 2023 йил сентябрь ойида Германия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганди.

Аввалроқ, мураббийга “Ливерпуль” ва “Бавария”дан таклифлар бўлганди.

Нагелсманн бунга қадар “Ҳоффенҳайм”, “Лейпциг” ва “Бавария” каби клубларда фаолият олиб борган. Мюнхенликлар билан биргаликда 2021/22 йилги мавсум Бундеслига чемпионлигини ва 2021, 2022 йилларда Германия Суперкубогини қўлга киритган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!