ЙПХ ходимларидан қочишга уринган ҳайдовчи машинасидан мингдан ортиқ пиротехника воситаси топилди

ЙПХ ходимларидан қочишга уринган ҳайдовчи машинасидан мингдан ортиқ пиротехника воситаси топилди

Кеча, 7 декабрь куни Бекобод тумани ҳудудида жойлашган “Ойбек” ЙПХ масканида тунги хизматга жалб қилинган ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган Сobalt ҳайдовчиси инспекторнинг ишорасига бўйсунмай, йўналишида давом этган. Ходимлар томонидан кўрилган чоралар натижасида тўхтатилган ҳайдовчи Ф.Қ. бошқарувидаги машина юкхонасида фуқаро
1988 й.т. З.Б. (аёл)га тегишли бўлган 1 104 қути турли ҳажм ва кўринишдаги пиротехника воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!