Қўқон шаҳрининг Фаробий кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими «тўхташ тақиқланади» белгиси бор жойга қўйиб кетилган «Нексия-2» русумли автомашина ҳайдовчисидан ҳужжатларини сўраб, содир этган қоидабузарлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлганида ҳайдовчи ходимга фаол қаршилик кўрсатиб, уни автомашинасида судраб кетади. Тахминан 50-100 метрлар масофага судраб боргач, ходим ерга йиқилиб, тан жароҳати олади.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган материаллар ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига тақдим этилган эди.
Суд жиноят материалларини атрофлича кўриб чиқиб, ҳайдовчига нисбатан бир йилу олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашга қарор қилди ва ҳукм чиқарди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинадан имкон қадар тезроқ хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувга рози бўлишни талаб қилмоқда, деб ёзади Politico.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.