Ёшлар ишлари агентлиги ногиронлиги бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг замонавий касблар эгаллашига кўмаклашиш мақсадида «Нажот Таълим» маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида 100 нафар ўқувчи учун грант эълон қилди.
Грант доирасида қуйидаги:
• Веб дастурлаш;
• График дизайн;
• Моушн графика;
• Дигитал маркетинг;
• Социал медиа маркетинг йўналишларида таълим олиш имконияти бор.
Лойиҳада ИТ соҳасига қизиққан 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин.
Дастлабки босқичда умумий 100 нафар, яъни ҳар бир йўналишдан 20 нафардан ўқувчи қабул қилиниб, соҳага оид керакли кўникмалар ўргатилади. Дарслар «Нажот Таълим» жамоаси мутахассислари томонидан олиб борилади.
Лойиҳада иштирок этиш учун мурожаатлар 30 сентябрга қадар онлайн қабул қилинади. Номзодлар Ёшлар ишлари агентлиги ва «Нажот Таълим» маркази ходимлари томонидан суҳбат асосида саралаб олинади.
«Имкон» лойиҳаси бўйича онлайн дарслар аввалдан бошланган бўлиб, ушбу грант Тошкент шаҳридаги ногиронлиги бўлган ёшлар учун офлайн режимда чуқурлаштирилган ҳолатда олиб борилади. Лойиҳа натижасига кўра, кейинги босқичларда бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этилиши мумкин.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.