“Йил ўқитувчиси” ва “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари ғолибларига 525 млн сўм мукофот берилади

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди, дея xabar bermoqda мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова.
🗓 Унга кўра, “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари 2026-йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.
“Йил ўқитувчиси” танловига номзодлар ўзлари дарс берадиган битта фандан, бошланғич синф ўқитувчилари эса бошланғич таълим йўналишида иштирок этади. Иштирокчилар вазирликнинг махсус платформаси орқали рўйхатдан ўтади.
Танлов уч босқичда ўтказилади:
1️⃣ ‐ босқичда — номзодларнинг мутахассислик фани, педагогик маҳорати ва касб стандарти бўйича назарий билимлари баҳоланади;
2️⃣ - босқичда — номзодларнинг педагогик маҳорати баҳолаш мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати ҳамда педагоглар томонидан баҳоланади. Бунда номзод ўтган дарснинг видеоёзуви баҳолаш учун махсус платформага жойлаштирилади;
3️⃣ ‐ босқичда — номзодларнинг маънавий-маърифий фаолияти ҳамда китобхонлиги баҳоланади.
💰 Ғолиблар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 минг 400 бараварига (525 млн сўм) тенг пул мукофоти билан тақдирланади.
Педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида “Касбий маҳорат етакчиси” танловида эса иштирокчиларнинг 4 та йўналиш бўйича фаолияти натижалари ўрганилади. Булар:
1️⃣ ҳудудда таълим сифатини ошириш бўйича эришилган натижалар;
2️⃣ молиявий барқарорликни таъминлаш бўйича эришилган натижалар;
3️⃣ замонавий услубда таълим жараёнини ташкил этиш бўйича эришилган натижалар;
4️⃣ Марказни тажрибали кадрлар билан таъминлаш ва замонавий бошқарув усулларининг жорий қилинганлиги.
Ғолиблар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 минг 400 бараварига (525 млн сўм) тенг миқдорда пул мукофоти билан тақдирланади.