Американинг Illumination ва Universal Pictures компаниялари томонидан тақдим этилган “Яхши бўлиш осонми 4” анимацион комедияси Шимолий Америка ва хорижий давлатларда 3 июль куни дебют қилиб, дам олиш кунларининг ўзида 229,5 миллион доллар касса даромадларига эга бўлди.
Жами йиғилган маблағнинг 112,6 миллион доллари АҚШ томошабинларига тегишли, чунки яқинда Америка аҳолиси ўзининг Мустақиллик куни байрами муносабати билан беш кун дам олган. Бошқа хорижий давлатлардан келган тушум 34 миллион доллардан 107 миллион долларга чиқди.
“Яхши бўлиш осонми 4” мультфильмининг бюджети 100 миллион долларни ташкил этган бўлиб, лойиҳа сюжети Грю ва унинг турмуш ўртоғи Люси, шунингдек, қаҳрамонлар оиласининг янги саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади. Улар маккор ва ёвуз Максим ҳамда унинг севгилиси Валентина билан тўқнаш келади.
Фильм режиссёрлигига “Яхши бўлиш осонми 2”, “Минионлар” картиналарини суратга олган Крис Рено қайтди. Ролларга Стив Карелл, Кристен Уиг, Уилл Феррелл, София Вергара ва бошқа актрёрлар овоз берди.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Зеленский, шунингдек, эълон қилинган сулҳ вақтида Россия оммавий ракета ва авиация зарбалари бермаганини, бироқ фронтда жанг ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.