Япония ва Жанубий Корея етакчилари Токиода Шимолий Кореяни тўлиқ ядросизлантириш масаласини муҳокама қилади

Япония ва Жанубий Корея етакчилари Токиода Шимолий Кореяни тўлиқ ядросизлантириш масаласини муҳокама қилади

КХДРни тўлиқ ядросизлантириш масаласи 16-март куни Япония ва Жанубий Корея раҳбарларининг Токиода бўлиб ўтадиган саммитида муҳокама қилинади.

Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Хирокадзу Мацуно маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.

“Япония ва Корея Республикаси раҳбарларининг саммитида Шимолий Кореяни тўлиқ ядросизлантириш бўйича Япония ва Жанубий Корея, шунингдек, Япония-Жанубий Корея-АҚШ ҳамкорлигини тасдиқламоқчимиз”, деди у.

Мацуно, шунингдек, Япония ва минтақа хавфсизлигига таҳдид соладиган Шимолий Корея ракеталарини “қабул қилиб бўлмайдиган” деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!