Январь ойида Туркияга 2 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Январь ойида Туркияга 2 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Туркия жорий йил январь ойида 2 047 027 нафар хорижий сайёҳни қабул қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 2,05 фоизга кўп. Бу ҳақда Анадолу хабар берди.

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2023 йилда бу мамлакатга жами 56,7 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

Ундан олинган даромад 54,3 миллиард долларни ташкил этди.

Бир киши учун ўртача харажат 99 долларни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!