“Янгиобод” бозорида Қизил китобга киритилган жониворлар сотилаётгани аниқланди

“Янгиобод” бозорида Қизил китобга киритилган жониворлар сотилаётгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Янгиобод ихтисослашган бозорида айрим шахслар томонидан ноқонуний равишда Қизил китобга киритилган ноёб турдаги қушлар ва ҳайвонлар сотилаётгани тўғрисида тарқалди.

Давлат экология қўмитаси инспекторлари ҳамда Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ушбу ҳолат юзасиден текширув ўтказилган.

Текширув давомида давлат инспекторлари томонидан 3 та ҳолатда ноқонуний равишда сотилаётган жами 63 та тошбақа тегишли тартибда олинди ва қонуний тўхтамга келингунга қадар вақтинчалик Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Шунингдек, Қизил китобга киритилган ушбу ноёб ҳайвонларни қонунга зид равишда сотаётган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”нинг тегишли моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда чора кўрилишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқ тартибот идораларига топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!