Янгиланаётган Конституция: парламентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти устидан назорат функциялари кучайтирилмоқда

Янгиланаётган Конституция: парламентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти устидан назорат функциялари кучайтирилмоқда

Олий Мажлиснинг жамият ҳаётидаги ўрни, роли ва таъсирини кучайтириш мақсадида президентнинг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда. Хусусан, Бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин президент томонидан тайинланиш, шунингдек монополияга ва коррупцияга қарши курашиш органлари раҳбарларини Сенат томонидан сайлаш амалиёти жорий этилмоқда.

Махсус хизматлар фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида ДХХ раҳбарлигига номзод аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилмоқда.

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш тизими киритилмоқда.

Олий Мажлис палаталарининг биргаликдаги ваколатлари ҳам кучайтирилиб, парламент назоратининг муҳим шакли бўлган парламент текшируви институти Конституцияда алоҳида мустаҳкамлаб қўйилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!