Янги Зеландия оролида 7 магнитудали зилзила юз берди

Янги Зеландия оролида 7 магнитудали зилзила юз берди

Янги Зеландиянинг Кермадек оролларида пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 13:56 да 7,0 магнитудали зилзила қайд этилди.

Гавайи оролларида цунами бўлишидан огоҳлантирувчи Тинч океани маркази «Кермадек оролларининг айрим қирғоқларида 0,3-1 м баландликдаги цунами бўлиши мумкинлигини» айтди.

Мамлакат фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлигига кўра, кучли зилзиладан кейин Янги Зеландияда цунами хавфи йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!