Yandex Go Ўзбекистонда таксига буюртма бериш корпоратив хизматини ишга туширди

Yandex Go Ўзбекистонда таксига буюртма бериш корпоратив хизматини ишга туширди



Энди Тошкентда компаниялар Yandex Go’дан бизнес учун фойдаланишлари мумкин. Келгусида ушбу хизматни Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган. Бу компания ходимларининг иш сафарларини ташкил этишини осонлаштиради: энди илова орқали такси чақириш мумкин, сафар ҳисоботлари эса шахсий кабинетда акс эттирилади. Ушбу параметр шаҳар бўйлаб ходимлар учун иш сафарларини ташкил қилиш, ҳамкорлар ва мижозлар учрашувлари учун трансфер ташкил қилиш, шунингдек, бошқа корпоратив вазифалар учун фойдалидир.

🧑‍💻 “Бу билан ҳар қандай йирик компаниялар ҳам ўз ходимларига таниш илова орқали корпоратив такси буюртма қилиш хизматидан осон фойдаланишни таъминлай олади. Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳақиқатан ҳам маҳсулотни кутишганини биринчи мурожаатлар ва мижозлардан кўриб турибмиз”, — дейилади компания матбуот хизмати хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!