ИИВ расмийлари иштирокида «Ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора тадбирлар ҳақида» матбуот анжумани ҳақида хабар бергандик, деб ёзади "xabar.uz".
Тадбирда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев Тошкент пропискаси ва иккиламчи бозордан уй сотиб олиш ва бошқа масалалар хусусида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Охирги пайтларда прописка билан боғлиқ енгилликлар бўлаётгани рост. Аммо бу масалага оид мантиқсизликлар ҳам бор. Масалан Тошкентда прописка берувчи ташкилотлар ичида нодавлат ташкилотларнинг ҳам борлигиди. Иккинчи масала: Тошкент вилояти прописка нимага керак? Тошкент шаҳрини майли, тушундик.
Масалан Бўкага, ёҳуд Оққўрғонга нима учун керак, 12 та банд бўйича пропискага кириш? Тошкент вилояти оғриқли нуқтамиз деймиз. Балки, пропискаям бир сабабдир. У ерга балки шу сабаб ҳеч ким бормас, инфраструктура ривожланмас...» дея фикрини баён этди блогер.
Хушнудбек Худойбердиевнинг тўлиқ фикрлари билан қуйидаги видеода танишишингиз мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.