Ижтимоий тармоқларда Наманганда мактаб директори дарс ўтаётган ўқитувчиларни мажлисга чақиргани сабабли болалар 40 дақиқа қаровсиз қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, мазкур ҳолат Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди, дейди "qalampir.uz".
Аниқланишича, ҳақиқатан ҳам, 2019 йил 6 сентябрь куни Чортоқ туманидаги 52-умумтаълим мактаби директори Р.Бойдедаев томонидан 19 нафар ўқитувчини дарс машғулотлари пайтида мажлисга чақирганлиги сабабли бир мунча вақт ўқувчилар ўқитувчи назоратисиз қолган.
Мазкур ҳолат сабабли, шунингдек, таълим-тарбия жараёнини намунали ташкил этишни етарли даражада йўлга қўймаганлиги учун мактаб директори Р.Бойдедаев ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А.Исмоиловга нисбатан тегишли чора кўрилиб, улар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилигига асосан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.
Қайд этилишича, вилоят Халқ таълими бошқармаси бу борада тегишли чора-тадбирларни кўриб боради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.