Россия AТОР туроператорлари ассоциацияси кузда россияликларнинг Ўзбекистонга саёҳат қилишга қизиқиши ортгани ҳақида маълум қилди, деб ёзади “Лента.ру”.
Россияликлар Ўзбекистон, Озарбайжон ва Aрманистонга саёҳат қилишга кўпроқ қизиқишяпти, дейилади манбада.
Coral Travel туроператорининг маълумотларига кўра, 2022 йилда ушбу мамлакатларга турпакетларга бўлган талабнинг ўсиши "пандемиядан олдинги" 2019 йилга нисбатан қарийб 80 фоизни ташкил этди. Aйни пайтда Ўзбекистонга кузги саёҳатларни брон қилишда энг катта фаоллик кузатилмоқда.
“Ўзбекистон куз, эрта қиш ва баҳорда саёҳат қилиш учун энг қулай ҳудуд. Бу мамлакатнинг маданияти, унинг гўзаллиги ва миллий таомларидан жазирама иссиқсиз баҳраманд бўлишингиз мумкин”, — дея тушунтиради компания.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.