Хоразмлик аёл ўз уйида жонига қасд қилди. Жиноят иши қўзғатилди

Хоразмлик аёл ўз уйида жонига қасд қилди. Жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқнинг "YоuТubе" канали орқали " Ҳазораспда ўз жонига қасд қилган аёл" номли танқидий видео ўрганилди.

Аниқланишича, 2021 йил 26 октябрь куни соат 11.30 ларда Ҳазорасп тумани, Карвак қишлоғи, “Юқори Шовот” маҳалласи, Мададкор кўчаси, 184-уйда яшаган Қурбанбоева Хосият Шавкат қизи ўз уйининг эшиги устига қўйилган таянч ёғочга арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳазорасп туман прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тайинланган Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий Маркази Хоразм филиали Ҳазорасп туман бўлинмасининг 03.11.2021 йилдаги 53-сонли суд - тиббий экспертиза хулосасида, Х.Қурбанбоеванинг ўлимига бўйиннинг сиртмоқ билан сиқилиши натижасида келиб чиққан механик асфикция сабаб бўлганлиги, шунингдек марҳуманинг чап кўз қовоқлари, ўнг елка ва ўнг билак соҳаларида қонталаш аниқланган.

Текширув натижасида Х.Қурбанбоеванинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан бир қатор тергов ҳаракати ўтказиш зарурати туғилганлиги сабабли, мазкур ҳолат юзасидан 25.11.2021 йилда ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки терговда марҳума Ҳ.Қурбанбоеванинг ўз жонига қасд қилиш сабабини аниқлаш юзасидан онаси А.Юсупова ва бошқа яқин қариндошлари ҳамда қўшнилари гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.

Шунингдек, марҳуманинг онаси А.Юсупова бирламчи суд - тиббий экспертиза хулосасидан норозилигини билдирганлиги сабабли, Х.Қурбанбоеванинг ўлим сабабига аниқлик қиритиш учун қўшимча суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бундан ташқари, терговда марҳума Х.Қурбанбоеванинг муқаддам оиласи ёки бошқа шахслар билан келишмовчилиги бўлмаганлиги, ўзи ёки оила аъзолари билан бўлган ҳолатлар муҳокама қилинмаганлиги ва шикоят қилинмаганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, жиноят иши доирасида суд - психология ва суд - психиатрия экспертизалари тайинланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Ҳазорасп туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!