ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда одам савдоси билан боғлиқ жиноятга чек қўйилди, деб ёзмоқда ЎзА.
Хабарга кўра, Урганч шаҳрида яшовчи, 1986 йил туғилган В.С. ва унинг Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи қариндоши, 1979 йил туғилган С.В.лар хоразмлик 1998 йил туғилган К.З., 1998 йил туғилган Ж.О. ва 2000 йил туғилган Р.Х.ларнинг ишончига кириб, уларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Бирлашган Араб Амирликларга юборишни режалаштиришган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида В.С. ҳамда С.В. қизларни Урганч шаҳридан Тошкент шаҳрига автомашинада жўнатаётган вақтларида ушланди.
Аниқланишича, К.З., Ж.О. ва Р.Х.лар ўзларининг номига «Тошкент - Дубай» йўналиши бўйича сотиб олинган авиачипта ҳамда расмийлаштирилган виза харажатларини Дубай шаҳрида ишлаб, пул топганларидан сўнг тўлаб беришлари керак бўлган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида В.С. БААдаги жиноий алоқалари буюртмасига кўра, муқаддам бир нечта аёлларни фоҳишалик билан шуғуллантириш учун Дубай шаҳрига юборганлиги ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда В.С. ва С.В.ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.
Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Россиянинг “Рособоронекспорт” давлат компанияси Эронга уч йил давомида — 2027 йилдан 2029 йилгача, 500 та “Верба” зенит-ракета мажмуаси ва 2,5 мингта 9М336 ракеталарини етказиб беради
Улар Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган, ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдони учун 200 минг олаётганда қўлга олинган.
Ўндан ортиқ давлат, жумладан Миср, Иордания ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳаккабининг баёнотларини “хавфли ва адоватни қўзғатувчи” таҳдид сифатида баҳолади.
Украина ОАВлари манбаларига кўра, СБУ кечаси дронлар орқали Татарстандаги «Калейкино» нефть насос станциясига зарба берган. Ҳужум ортидан бир неча портлаш содир бўлган ва йирик ёнғин келиб чиққан.
The New York Times (NYT) маълумотига кўра, Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинага молиявий ёрдамни тўсиб қўйди, ва бу жуда муҳим ва ҳассос бир пайтда содир бўлди.
2026 йил 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.