Хоразмда Жиноят кодексининг 12 та моддаси бўйича айбланган ҳисобчи озод этилди

Хоразмда Жиноят кодексининг 12 та моддаси бўйича айбланган ҳисобчи озод этилди

Агар ёдингизда бўлса, бундан ўн йил, балки ундан ҳам аввалроқ Хоразмда “Худди разбор” лақаби билан танилган, Хоразм вилояти Дзюдо федерацияси раҳбари бўлган Худойберган Нафуллаев ва унинг жиноий шериклари устидан жиноят иши қўзғатилган ва бир қанча шахс қамоққа олинган эди.

«7news.uz»га тақдим қилинган тергов ва суд ҳужжатларида қайд этилишича, 2019 йил 2 август куни Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди очиқ суд мажлисида, ўз биносида, Раислик қилувчи, Хоразм вилоят судининг раиси Б.Умаров раислигида судланувчи С.Р.га оид жиноят ишини кўриб чиқди.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисмининг “в” банди, 167-моддаси 3-қисмининг “в” банди, 169-моддаси 4-қисмининг “в” банди, 179-моддаси, 184-моддаси 2-қисмининг “в” банди, 189-моддаси, 190-моддаси 2-қисмининг “в” банди, 205-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари, 209-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари, 229-моддаси, 242-моддаси 1-қисми ҳамда 243-моддалари билан айбланган.

Судланувчи С.Рўзметова, 2002 йил февраль ойидан 2006 йил август ойига қадар “Қорабайир” СИЧК бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келиб, Хоразм вилоят ҳудудида жиноий ва хуфиѐна йуллар билан бойлик тўплаб, профессионал шаклда жиноий фаолият билан шyғyлланувчи, жамият ва унинг аъзоларида таҳлика туғдирувчи “Худди разбор” лақабли жиноят олами “обрўдори” мақомига эга бўлган Х.Нафуллаев ва бошқалар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, “Қорабайир” корхонаси негизида ташкил топган уюшган гуруҳга аъзо бўлиб, ушбу корхона орқали давлат мулкини ўзлаштириш йўллари билан талон-торож қилиш, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб сохта тадбиркорлик, савдо қоидаларини бузиш, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш жиноятларини содир қилгани айтилган.

Судланувчи С.Р. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “в” банди,

189-моддаси, 190-моддаси 2-қисмининг “в” банди, 205-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

С.Р. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2007 йил 30 ноябрдаги “Амнистия тўғрисида”ги Қарори 1-банди “а” кичик бандига асосан жазодан озод қилинди.

Ушбу жиноят иши доирасида МТРК томонидан кўрсатув тайёрланган бўлиб, ўз даврида у эфирга узатилган эди.

«Google» қидирув тизими орқали ушбу ҳужжатли фильмни қидирб топиш ва томоша қилиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!