Хоразмда фуқароларнинг маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган нодавлат таълим муассасалари аниқланди

Хоразмда фуқароларнинг маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган нодавлат таълим муассасалари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.Sh.” МЧЖ ҳамда “U.I.U.” нодавлат таълим муассасаси раҳбарлари ва ходимлари ушбу таълим маскани тегишли лицензияга эга бўлмаса-да, 45 нафар фуқарони бакалавр йўналиши бўйича ўқитишга ҳужжатлари борлигига ишонтириб, 2021-2022 ўқув йили учун ҳар бир фуқародан 2 млн сўмдан 16 млн сўмгача жами 353,5 млн сўмини шартнома тўловлари сифатида қабул қилишиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 190-моддаси (фаолият билан лицезиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёхуд хабарнома юбормасдан шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!