ХОҚ раҳбари Томас Бах янги муддатга сайланмаслигини эълон қилди
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах 2025 йилнинг март ойида янги муддатга сайланмаслигини эълон қилди, деб ёзди ТАСС.
2024 йил июл ойида Парижда бўлиб ўтган ХОҚ 142-сессиясида Олимпия Хартиясига Бахга ўз ваколатларини кенгайтириш ва янги муддатга сайланиш имконини берадиган тузатиш рад этилди. ХОҚ 141-сессиясида ташкилотнинг бир қанча аъзолари шундай ташаббус билан чиққан эди.
Энди ХОҚ янги раҳбари учун сайлов 2025 йил март ойида Грецияда бўлиб ўтади.
70 ёшли Бах 2013 йилнинг кузидан бери ХОҚ раҳбари бўлиб ишлаяпти. Бу лавозимда у Жак Рогге ўрнини эгаллади. 2021 йилда бу лавозимга қайта сайланди.
Бах ХОҚ раҳбарлигида ишлаган биринчи немис ва биринчи олимпия чемпиони саналади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).